Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

МАВЛИДИ ШАРИФ ТАДБИРИ

 
 

Бугун Имом Бухорий халқаро марказида Ҳадис илми ва Калом илми мактаби устоз ва талабалари ҳамда Марказ илмий ходимлари иштирокида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам таваллуд кунларига бағишланган “Мавлуди шариф” тадбири бўлиб ўтди. Унда ЎМИ Самарқанд вилоят бош имом хатиби З. Эшонқулов ҳам иштирок этди.

Тадбирда Марказ ходимлари томонидан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақида сўз юритилди, ҳадислардан намуналар келтирилиб, “Далоилу-л-хойрот” ҳамда Имом Барзанжийнинг “Мавлуди шариф” китобидан салавотлар айтилди.

Тадбир сўнгида Ҳадис илми ва Калом илми мактаби талабалари томонидан Қуръони каримнинг хатми Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоблари, юртимиздан етишиб чиққан алломалар, хусусан, Марказнинг ташкил этилишига сабабчи ва бош бўлган Биринчи Президентимиз И. Каримовга бағишланиб, ҳозирги кунда муқаддас динимиз ривожига хизмат қилаётган, юртимиз тинчлиги ва осойишталигига раҳнамо бўлаётган Президентимиз Ш. Мирзиёев, ЎМИ раиси У. Алимов ҳақларига дуои-хайрлар қилинди.

Тадбирдан сўнг тадбир иштирокчиларига эҳсон дастурхони ёзилди.

манба: "www.bukhari.uz"


Киритилган вақти: 29/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1998
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/mavlidi-sharif-tadbiri
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 22:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг