Хабарлар

Муборак ойдаги улуғ сафар

Ҳадиси шарифда "Рамазонда қилинган умра (савоби) ҳажга тенг", дея марҳамат қилинган

Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг Рамазон мавсуми зиёратчилари ана шундай улуғ савобга эга бўлиш умидида вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахонлар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

 

Шавкат Мирзиёев: янги марказ ислом маданияти тараққиётига хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини алоҳида таъкидлади.

Ташкил этиладиган янги марказ ислом маданияти ва қадриятларини тарғиб қилиш, ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг замонавий таълим-тарбия олиши, комил инсон бўлиб етишиши, навқирон авлоднинг қалбида буюк аждодларимизга муносиб бўлишдек юксак туйғуларни шакллантиришга хизмат қилади.

Президентимизга бунёд этилаётган марказнинг умумий концепцияси, атрофини ободонлаштириш бўйича қилинадиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш ва амалга ошириш ҳар жиҳатдан хайрли ва мақсадга мувофиқдир, деди давлатимиз раҳбари. Пок ниятлар билан бошлаган ишимиз ўз мевасини беради. Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Имом Бухорий мажмуасига зиёратга келувчилар марказга ҳам киради, улар ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида керакли маълумотлар олсин.

Лойиҳаларда мажмуа атрофини ободонлаштириш, йўлларни кенгайтириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш ва таъмирлаш лозимлиги ўз аксини топган.

Ўзбекистон Президенти 21 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. Ўзбекистон билан Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини ташкил қилиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан бугун тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Пайариқ туманида аҳоли учун икки ва уч қаватли арзон уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди.

Президентимиз Пайариқ туманидаги "Тўполос" фермер хўжалиги даласида бўлди. Фермер ва деҳқонлар билан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги билан қизиқди. Пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

 

Хайрия ишлари тизимли олиб борилмоқда

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Самарқанд вилояти имом хатиблари томонидан қатор хайрия ишлари олиб борилди ва ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда. Имом хатиблар бу ой давомида халқимизга хос фазилатларга амал қилиб, Меҳрибонлик, Саховат ва Мурувват уйларига ташриф буюрмоқдалар, кам таъминланганлар, беморлар, муҳтож оилалар ҳолидан хабар олмоқдалар. Уларга мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

 

Ташрифлар давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Рамазон ойининг илк кунидан бошлаб Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги масжидларга ташрифлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Рамазон муборак ой

Жонажон диёримизга ойларнинг саййиди, ўн икки ойнинг султони муборак Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрибди. Юртдошларимиз шу муборак ойнинг савобларидан умидвор бўлган ҳолда тоат-ибодатда бардавом ва хайр-саховат ишларида пешқадам бўлмоқдалар.

 

Саҳоват ойидаги эзгу амаллар

2017 йил 1 июнь куни муборак Рамазон ойи ҳамда Халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда вилоят имом хатиблари копмлекс хайрия ишларини ташкил этдилар. Жумладан:

 

Ғанимат дамлар бесамар кетмасин

Маълумки, 2017 йилнинг 27 майидан жаннатмакон диёримизга ойларнинг саййиди, ўн икки ойнинг султони муборак Рамазон ойи кириб келди.

 

Чегара ҳудудларга ташриф

2017 йил 2 июнь жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти, иқтидорли имом-хатиблар Ургут ва Булунғур туманининг чегара ва чегараолди ҳудудларида жойлашган масжидларда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили ҳамда Рамазон ойи муносабати билан жума намозини адо этиб бериш, масжид шароити билан танишиш, намозхонлар кафиятини ўрганиш мақсадида хизмат сафарида бўлдилар.

 

Қадрли ойдаги қутлуғ ташриф

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин, тинчлик-хотиржамликда ибодатларни амалга оширмоқдалар. Ҳар бир намозхон қалбида розилик, шундайин диёрни насиб этган, уни офияту ноз-неъматлар билан ўраган Аллоҳ таолога шукроналик жўш уруб турубди.

 

Масжидларга ташриф давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги масжидларга ташриф режалаштирилган ва ҳозирда бу жараён тизимли олиб борилмоқда. Жумладан,

 

Масжидлар шароити ўрганилмоқда

Рамазон ойи ибодат ойи, Қуръон ойи бўлиш билан бир қаторда мутасаддилар учун масъулият ойи ҳамдир. Масжидларда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, таровеҳ намози ва Хатми Қуръонларнинг тинч-осуда ўтишини таъминлаш мақсадида вилоят вакиллиги, шаҳар ва туман бош имомлари ҳамда масжид имом хатиблари барча керакли ишлар, зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Жумладан,

 

Хўжа Абду Дарун масжидида Хатми Қуръон таровати

Муборак Рамазон ойи вилоятимиз бўйлаб ўзгача шукуҳ ва тароват билан давом этмоқда. Вилоятдаги 285та масжидда таровеҳ намозлари адо этилаётган бўлиб, шулардан 66 тасида Хатми Қуръонлар бўлиб ўтяпти. Самарқанддан ва юртимизнинг бошқа вилоятларидан келган қорилар ўзларининг пухта ҳифзлари ва ёқимли овозлари билан намозхонларни хушнуд этмоқдалар.

 

Рамазон ойи олди йиғилиши

2017 йил 24 май куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари ҳамда Хатми Қуръон ўтказиладиган масжид имомлари, хатмга ўтадиган қорилар иштирокида Рамазон ойи олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Имом хатиблар фаолиятидан

Эзгулик шиоримиз бўлсин

Сир эмаски, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, экстремизм, терроризм, ақидапарастлик каби иллатлардан кишиларни ҳимоялаш, аҳолини моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ишларида имом-хатибларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари қўшилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда катта ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаётни, файз ва қут-баракани халқимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга мансуб олижаноб фазилатларни, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. 2017 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва қадриятлар, урф-одатларимизга мос ва уйғун тарзда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Мазкур тадбирларни ўтказишда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, муқаддас динимиз арконларини эъзозлаш, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев


Тошкент шаҳри,
2017 йил 19 май

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг