Долзарб мавзу

ИЛМ-ҲУНАР ЭГАЛЛАШ ФАРЗДИР!

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) «Ҳар бир мусулмонга илм-ҳунар ўрганиш фарздир» деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадис ҳикматини теран англаган ота-боболаримиз ҳунармандчилик, деҳқончилик, савдо-сотиқ каби касблар билан шуғулланиб, рўзғор тебратишган. Фарзандларини ҳам илму  ҳунар ўрганиб,тадбирли бўлишларига алоҳида эътибор беришган.

 

Аллоҳнинг ҳукмида ҳикматлар бор!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло беҳуда ўтказиб бўлмайдиган бир неча амалларни фарз қилди, ҳаддан ошишлик мумкин бўлмайдиган ҳудудларни чегаралаб қўйди ва унинг ичига кириб бўлмайдиган бир неча нарсаларни ҳаром қилди. Зеро, Набий с.а.в: “Аллоҳ китобида нимани ҳалол қилган бўлса, бас у ҳалолдир, нимани ҳаром қилган бўлса, у ҳаромдир. Нима ҳақида сукут сақлаган бўлса, бас у офиятдир. Сизлар Аллоҳдан офиятни қабул қилинглар, чунки Аллоҳ ҳеч нарсани унитган эмас”, дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: “ Роббинг унитгувчи бўлмаган” .  Ҳоким ривояти.

 

«Эшитган нарсасини гапиравериши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя»

Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади. 
Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас.

 

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК

Ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.

 

Фарзанд тарбияси

Инсон зоти Аллоҳ таоло томонидан яратилган маxлуқотларнинг ичида энг азиз ва мукаррами ҳисобланади. Маьлумки, барча давлатларда  динидан, миллатидан ва ижтимоий  келиб чикишидан қатьий назар, инсонлар ҳаёт кечиришади.

 

Саҳоватли бўлайлик!

Маълумки, инсонга берилган яхшилик, хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

 

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (биринчи қисм)

Ғайридинлар билан ҳамжиҳат бўлиб яшашда мўътадил  ва мутаассибона ёндашув орасидаги  фикрлар 

 

Узоқ умр, кенг ризқ гарови

Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ахтаради. Баъзан минг урингани билан иши бароридан келмаётганидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бундай инсонлар кенг ризққа эга бўлиш учун ҳар чорани кўришади-ю, бироқ Набиййи муҳтарам алайҳиссаломнинг биргина ҳадисларини унутиб қўйишади. Бу ҳадис...

 

ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ

Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.

 

Ҳаё тақвосининг саидаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари тупроққа қўйилганига беш ой бўлганида ҳазрати Фотиманинг кўзи ёриди.[1] Муҳсин деб ном қўйилган бола кўп яшамади. Бу туғилиш ҳазрати Фотима учун жуда қимматга тушди. Туғруқ вақтида кўп қийналгани, боласи ҳам оламдан ўтгани онанинг аҳволини оғирлаштирди. Бир неча кун ётиб дам олганига қарамай ётоғидан тура олмади. Шаъбон ойи охирларкан, ҳаёти ҳам поёнига етиб бораётганини ҳис қилди. Зеро, бу оиладан биринчи бўлиб отасининг ёнига ўзи боришини биларди.[2] Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитганди. Аммо қачон, қайси кун, қайси соатда, қаердалигини билмасди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг