Долзарб мавзу

Саҳоватли бўлайлик!

Маълумки, инсонга берилган яхшилик, хайр-саҳоват, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо соҳибига зийнат бўлиб келган. Бундай олийжаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

 

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (биринчи қисм)

Ғайридинлар билан ҳамжиҳат бўлиб яшашда мўътадил  ва мутаассибона ёндашув орасидаги  фикрлар 

 

Узоқ умр, кенг ризқ гарови

Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ахтаради. Баъзан минг урингани билан иши бароридан келмаётганидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бундай инсонлар кенг ризққа эга бўлиш учун ҳар чорани кўришади-ю, бироқ Набиййи муҳтарам алайҳиссаломнинг биргина ҳадисларини унутиб қўйишади. Бу ҳадис...

 

ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ

Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.

 

Ҳаё тақвосининг саидаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари тупроққа қўйилганига беш ой бўлганида ҳазрати Фотиманинг кўзи ёриди.[1] Муҳсин деб ном қўйилган бола кўп яшамади. Бу туғилиш ҳазрати Фотима учун жуда қимматга тушди. Туғруқ вақтида кўп қийналгани, боласи ҳам оламдан ўтгани онанинг аҳволини оғирлаштирди. Бир неча кун ётиб дам олганига қарамай ётоғидан тура олмади. Шаъбон ойи охирларкан, ҳаёти ҳам поёнига етиб бораётганини ҳис қилди. Зеро, бу оиладан биринчи бўлиб отасининг ёнига ўзи боришини биларди.[2] Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитганди. Аммо қачон, қайси кун, қайси соатда, қаердалигини билмасди.

 

«Фатавои Оламгирия»нинг муаллифи ким?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СаволЯқинда масжид имомининг «Фатавои Оламгирия» китоби ҳанафий фиқҳининг энг мўътабар манбаларидан бири» деганини эшитиб қолдим. Бу китобнинг муаллифи ким? Бир танишим уни Ҳиндистоннинг узоқ йиллик ҳукмдори Аврангзеб Оламгир ёзганини айтиб қолди. Шу гапда жон борми? Негаки, давлат раҳбарининг фиқҳ бўйича китоб ёзганига унча ишонгим келмади.

Маҳмуд Ўринбоев

Наманган шаҳри

 

“ТАКФИР”га қўшилмаймиз ва унга қаршимиз!

 Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч нарса имоннинг аслидандир.“Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли Исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

 

Ажойиб жавоб (2-қисм)

Ажойиб жавоб! (1-қисм)


Хўп бу масалаку тушинарли, энди бунисига нима деб жавоб берасиз?

 

Афв этилган юртдошларимизда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч туйғулари пайдо бўлмоқда

Инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири – бу кечиримли бўлишдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Агар сизлар афв этсангиз, койимасангиз ва кечирсангиз, у ҳолда, албатта, Аллоҳ (ҳам сизларга нисбатан) мағфиратли ва раҳмлидир” (Тағобун сураси 14-оят). Демак, киши биродарини кечириши билан Аллоҳ таоло ҳам унинг гуноҳини кечирар экан.

 

Афв қилган бу дунёда инсонлар меҳр-муҳаббатига, охиратда эса улуғ неъматга ноил этади

Инсон зоти шундай яралган – баъзан шайтоннинг қутқусига учади, баъзан тўғри йўлдан тояди. Беайб – фақат Парвардигор. Аллоҳнинг бир исми – сифати Раҳмон, яна бири – Ғафур. Яъни раҳмли ва кечиримлидир. Инсонки, адашибди, йўлини бошқа томонга бурибди, аммо бир кун келиб унинг хато эканлигини англабдими, уни кечириш, тўғри йўлга қайтишига кўмак бериш бандаларига ҳам хос бўлмоғи лозим.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг