Мақолалар

Қўшнининг ҳаққага риоя қилинг!

Самовий динлар ичида қўшнига бўлган эътибор ислом динида алоҳида аҳамият касб этади. Қўшнилар ҳаққи борасида Пайғамбар алайҳиссалом даврларидан бери энг кўп амал қилиб килаётган миллат бу - муслмонлардир. Қўшнига қилинган яхшилик самараси улароқ Росулуллоҳ  с.а.в даврларидан хозиргача бир қанча кишилар исломни қабул қилиб иймон билан мушарраф бўлишди. Чунки мусулмонлар қўшниси ким бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳаққини поймол қилмайди. Уларнинг ҳаққида Аллоҳдан қўрқади.

 

Ҳар қандай гуноҳ – жиноят саналади

Биз ҳаётда қилишлигимиз ман қилинган ишлар қонунларимиз олдида жиноят, шариатимиз хукумларида эса гуноҳ ҳисобланади-суҳбатимиз давомида жиноят сўзини-гуноҳ деб сўз юритамиз.

 

Имом Бухорийнинг ҳадис қабул қилишдаги шартлари

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамлаш ва китоб ҳолига келтириш ишлари, У кишининг замонларидан кейин халифа Умар ибн Абдулазиз даврида кенг кўламда амалга оширилди.

 

Барака формуласи

Имон + тақво = барака

Барака – яхшиликнинг зиёда бўлиб, мўл-кўл бўлиши ваҳамиша давомли келиб туришидир. У фақат моддий нарсаларгагина таъаллуқли эмас. Барака нимага тушса ўша нарсанинг яхшилиги кўпаяди.

 

Суҳбатдошга нисбатан одоблар

Аллоҳ таоло инсонларга берган улуғ неъматлардан бири бу гаплашиш, ўзаро мулоқот қилишдир. Муқаддас динимизда мўмин –мусулмонлар бир –бирига нисбатан қандай муомала, одоб ва ҳурматлари кўрсатиб қўйилган. Бир мўмин иккинчи мўминни кўрганда мақсадини айтишдан аввал салом беришлиги тўғрисида Жобир р.а дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) “Салом каломдан аввалдир” деб марҳамат қилганлар. Каломдан олдин салом берилиши суҳбатдошга нисбатан одоб ҳисобланади.

 

ТИЛНИ ТИЙИШ – ОФИЯТДИР

Нутқ – Аллоҳ таолонинг инсониятга берган энг улуғ неъматларидан биридир. Бошқа неъматлар қатори уни ҳам мақсадли, оқилона ва фойдали йўлда ишлатиш талаб этилади. Чунки тилни, нутқни тўғри ишлатмаслик инсоннинг дунё-ю охиратига катта зарар етказади.

 

Имом Бухорийнинг илмий мероси қай даржада ўрганилмоқда?

Қуръон – Аллоҳ таолонинг каломи бўлиб, инсонларга раҳмат, шифо, ҳидоятга бошловчи илоҳий манба қилиб туширилган. Ҳадис, суннат эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлардир. Қуръони карим бош дастур сифатида умумий ҳолда амр қилган ишларнинг тафсилотини ҳам Суннатдан топамиз. Демак, Суннат ислом шариатида Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Суннат (ҳадис) маъноси Аллоҳдан, лафзи Пайғамбардан бўлган ваҳийдир. Дин-диёнат, шариат ва бошқа маъноларда Пайғамбар алайҳиссалом ўз шахсий фикрларини эмас, Аллоҳнинг ваҳийсини ўз иборлари билан тақдим этганлар ва бу борада ҳеч бир нарсани ўз ҳавойи нафсларидан гапирмаганлар.

 

Ақидапарастлик нима?

“Ақидапарастлик” (“ақида”-арабчада-“ишонч”, “бирор нарсана иккинчисига боғлаш”) муаян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишониб, уни мутлақлаштириш асосида шакилланган қоида ва тартибларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда кўр-кўрона қўллаш ёки шунга уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидаларни тасир доирасини сунъий кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади

 

ЧАҚИМЧИЛИК ЁМОН ИЛЛАТ!

Аллоҳ таоло башариятни яратар экан унинг учун нима фойдали-ю нима зарар эканлигини белгилаб беради. Башариятни ичида Расулларни чиқариб, қонун қоидаларни етказди ва марҳамат қилиб айтдики: "Сизга Расул нима берса, олинг ва Сизни у зот нимадан қайтарса, қайтинг". Инсоният қилиши керак бўлган амаллар каби қайтиши, тийилиши керак бўлган амаллар ҳам бор. Ана шундай амаллардан инсоният қайтиши, тийилиши керак бўлган амаллардан ҳисобланган, оилаларни, жамиятни бузиб, парчалаб юборадиган амаллардан бири чақимчиликдир.

 

ҲАР ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ – ГУНОҲ САНАЛАДИ.

“Гуноҳ” сўзи форсчада жиноят, айб каби маъноларни англатиб, аслида араб тилидаги “Жуноҳ – хиёнат, гуноҳ” сўзининг ўзгартирилган кўринишидир. Исломда эса, шариат қонунларига ва диний ақидаларга хилоф эътиқод, иш ёки ҳаракатни билдиради. Гуноҳ тушунчаси қадимда турли тақиқларни бузувчи, ахлоқсиз одамнинг ҳаракати маъносида қўлланилган.

 

Тинчликнинг қадри

Тинчлик-хотиржамлик - энг улуғ неъмат. Одатда, неъматнинг қадрини уни йўқотганлар кўпроқ англашади.

 

Эл бошига иш тушганда

Ҳақиқатдан ҳам бугун бутун жаҳон халқлари шу жумладан Ўзбекистон аҳлининг бошига иш, синов тушган пайт. Бу синовдан ҳар биримизнинг қандай ўтишимиз, иймон эътиқодимизга, элимиз, юртимиз қолаверса оиламиз олдидаги масъулиятимиз ва қилган яхши ёмон амалларимизга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг