Мақолалар

Ҳаё – тарбиянинг боши

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу дейди: “Кимда олти хил табиат жамланган бўлса, у жаҳаннамдан омон қолади, жаннатга тушади: Аллоҳни таниб, Унга итоат этса; шайтонни билиб, унга эргашмаса; ҳақни англаб, унга таслим бўлса; ботилни сезиб, ундан қочса; дунёни тушиниб, унга кўнгил бермаса; охиратни ўйлаб, унга ҳозир турса”.

 

Фарзандларимизни жиноятга қўл уришдан сақлайлик

Инсоният тарихидан яхши маълумки ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам инсонлар ўз фарзандлари билан фахрланишни истайдилар. Ҳеч бир инсонга ўз фарзандининг ёмонлиги ёки жиноятчи эканлиги фахр келтирмайди. Шундай экан фарзанд тарбиясида ислом дини таълимотига риоя қилиш муҳимдир. Ислом таълимотидан яхши маълумки фарзанд бу Аллоҳ таолонинг бандасига берган энг улуғ неъматларидандир. Инсонга ҳеч бир неъмат бесабаб ва беҳикмат берилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

 

Ғийбат улкан гуноҳ

 Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мўъмин-мусулмонларни ҳаёт тарзи, олди-берди, оила, ўзаро муносабатлари қандай бўлиши лозимлиги аниқ тизгилар билан тасвирлаб берди. Жумладан ўзаро муносабатларда ғийбат қилмасликни мўъмин бандаларга таъкидлаб шундай марҳамат қилади:

 

Тавбага шошилинг!

Киши баъзида фитнага сабаб бўладиган ишларга қўл уриб қўйганини билмайди. Амалга оширилган иш фитнани келтириб чиқарса, қанча одамлар шу фитнага қўшилиб, гуноҳга ботган бўлса, шунча одамларнинг гуноҳига тенг шерик бўлиб қолади. Бунга етарли далил хужжатлар бор!

 

АВВАЛ ЎЙЛА, КЕЙИН СЎЙЛА

1991 йил халқимиз мустақилликка эришгач Ислом дини арконларига амал қилиш, унинг таълимотларини ўрганишга бўлган иштиёқини рўёбга чиқариш борасида имкониятлар очилди. Ўша даврларда Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий жоме масжидида имом-хатиб вазифасида фаолият олиб бораётган Усмонхон Алимов ўз ҳамфикрлари билан биргаликда халқнинг диний таълимга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида масжид қошида Имом Бухорий мадрасасига асос солди ҳамда ушбу масканда устозлик қила бошлади. Дастлаб, ўрта махсус диний билим юрти, сўнг ҳадис илми маркази сифатида фаолият юритган ушбу билим юрти бир неча юзлаб диний уламолар етиштириб берди. Бугунги кунда жуда кўплаб масжидларнинг имом-хатиб, имом ноиби, билим юртларининг мударрислари сифатида ва бошқа соҳаларда ушбу мутахассислар фаолият олиб бориб, халқимизнинг диний-маърифий саводхонлигини оширишда хизмат қилиб келмоқдалар

 

Гиёҳвандлик-умр заволи

Ҳозирги кунда инсониятни ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири гиёҳвандликдир. Обод ватанимизда бу жирканч иллатга қарши кескин чоралар кўрилиши хақида қонунларимизда белгилаб қўйилган. Гиёҳвандликка ружу қўйганлар қуйидаги иллатларга чалинадилар. Биринчидан гиёҳванд киши ўз соғлигидан айрилади. Иккинчидан уларнинг фарзандлари ногирон туғилади. Учинчидан  оиласидаги бор бисотидан айрилиб, оилавий тинчлиги бузилади, оила порокандаликка юз тутади. Тўртичидан юрт ва жамият тинчлиги ва фаровонлигига катта зарар етказади. Бешинчидан алал оқибат манқуртга айланади ва тубсиз жарга қулайди, икки дунёда ҳам нажот топмайди. Бундай вазиятга тушишдан Аллоҳ асрасин.

 

Фирибгарлик оғир жиноятларнинг биридир

 Ҳалоллик азал-азалдан ростгуй, софдил ва инсонпарвар халқимизга қон-қонига сингиб кетган ва шу умумбашарий қадриятлар асосида фарзандларини камол топиши учун доимо ҳаракат қилиб келаётган халқимизга ташаккур изҳор қиламиз.

 

МЎМИН КИШИ ҲЕЧ ҲАМ ШОШИЛМАЙДИ

Бутун дунё коронавирус деган бало сабаб таҳликали ҳолатга тушди. Бу бало бизни юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу касаллик юқумли ва тарқалиши осон бўлганлиги сабаб тиббиёт ходимлари одамларни бир жойга тўпланиши ва бир-бирларига аралашиб кетишларини хавфли эканлигини таъкидладилар. Шу сабабли ҳукуматимиз томонидан жума ва жамоат намозларини вақтинча тўхтатиб туриш борасида қарорлар чиқарилди. Албатта, буларнинг барчаси одамларнинг фойдаси учун чиқарилган қарордир.

 

Сабрли бўлиш мўмин кишининг фазилатидир!

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқ юритувчилари томонидан масжидларда жамоат ибодатини бошлаш масаласи илгари сурилмоқда. Тўғри, бугун барчамиз жоме масжидларни тўлдириб, жамоат намозларини ўқишни, дуою илтижолар қилишни жуда ҳам соғиндик.

 

Ҳалол ризқ

Ислом дини тўлиғича поклик асосида қурилгандир. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳалол касб ва ҳалол йўл билан ризқ топишга ва пок нарсаларни истеъмол қилишга буюради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:

 

Узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши….

Бир неча йилдан буён хорижда ишлаган хотин, ниҳоят, ортга қайтишни ихтиёр этди. Чиптага буюртма бергач, уйига сим қоқиб, эрига бир ой нари-берисида бориб қолишини маълум қилди. Бу пайтда эри бошқа бир давлатга боришни режа қилган, бунинг учун барча ҳужжатларни расмийлаштириб, ҳатто чипталар олинган, учиб кетишига атиги бир ҳафта қолган эди. Эр-хотин бирга яшашмаганидан кейин аҳвол шу-да: режаларни ҳар ким ўзича ҳал этар, ўзаро маслаҳат деган нарса унут бўлиши ҳеч гап эмас экан. Эр нима қилсин энди: хотинини кутгани афзалми ёки сафарни совутмасинми?! Эр кўп ўйлаб ўтирмади: сафарга кетавераман. Ҳужжат тўғрилаш, чипта ва бошқа харажатларга озмунча пул сарф қилдимми?! Юрт кезмоқдан муддао саёҳат эмас, уч-тўрт танга топмоқ, ахир!

 

ШУКР - НЕЪМАТЛАРНИНГ КЎПАЙИШИГА САБАБ БЎЛАДИ

Аллоҳ таоло бутун оламни барпо этгач, қуруқликда, ер ости ва сувда, ҳавода яшайдиган мавжудотларни яратди ва бутун мавжудотнинг яшаши, насл қолдириши учун ўзига хос неъматлар билан сийлаб, ҳар бирига ризқ-насиба улашди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг