Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Вилоят бош имоми Пайариқ туманида бўлиб, намозхонлар билан учрашди

Бугун, 17 феврал куни вилоят бош имом-хатиби Пайариқ туманида бўлди. Туман марказий “Ислом нури” жоме масжидида пешин намози адо этилгач, жамот билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида вилоят бош имом-хатиби халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқиб, Диний маросимлар, ибодатларимиз ва миллий урф-одатларимизни эмин-эркин адо этиш бахтига мушарраф бўлганимиз, муборак Ҳаж ва Умра зиёратларига бориш имкониятлари янада кенгайгани ва бошқа кўплаб хайрли ишлар амалга оширилдики, бунинг учун ҳар қанча шукроналар айтсак арзишлиги, тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш каби долзарб мавзуларда борасида сўз юритди.

 

“Умра кейинги умрагача қилган гуноҳларига каффоратдир...”

Ҳар бир амалларнинг ижобати ниятга боғлиқ. Агар бажариладиган амалда риё, манманлик ёхуд қандайдир дунёвий мақсадлар кўзланса, унга савоб берилмақди, Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Умра ибодатини ҳам мукаммал адо қилиш учун аввало ниятни тўғри қилиб олиш лозим. Барча амаллар ниятга боғлиқ бўлгани учун, ибодатда ягона мақсад Аллоҳ таолонинг розилигини исташ бўлиши керак. Агар дунё ноз – неъматларига эришмоқчи, “ҳожи ая” ёки “умрага борган” номларини қозонмоқчи, “хўжакўрсин” ёки асосий мақсади ўзга юртларни сайр қилиб, бир йўла умрани адо этиб келмоқчи бўлса, умра ибодати қабул бўлмайди.  Аллоҳ таоло буюради:

 

Ёшларни турли таҳдидлардан асрайлик

Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.

 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди

“Вақф” хайрия жамоат фонди ўз олдига қўйилган юксак ва шарафли мақсадларни адо этишда самарали фаолият олиб бормоқда. Кўплаб йўналишларда хайрия акцияларини амалга ошириб келаётгани барчамизга аён. Бугун, 14 февралда хайрия жамоат фонди раҳбари Искадар Халилов Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида бўлди. Бу масканда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, халқаро марказ раҳбар ва илмий ходимлари, Ҳадис мактабининг устоз ва талабалари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра фонд томонидан марказнинг илмий ишлари, янги адабиётлар нашри, марказ кутубхонасини зарурий адабиётлар билан бойитиш каби хайрли ишларда ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек хайрия жамоат фонди раҳбари ва вилоят бош имом-хатиби Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети профессори, Ҳадис мактаби устози Маҳмуд Абдуллоҳ билан суҳбатлашди.   

 

Имом-хатибларимиз маънавий-маърифий тадбирларда

Каттақўрғон шаҳрида бугунги кунда 5 та жоме масжид фаолият юритмоқда. Масжид имом-хатиб ва имом ноиблари жамоатнинг диний эҳтиёжлари, диний-маърифий саводхонлигини ошириш, соф ислом ва ҳанафий мазҳаби таълимотларини етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Шу билан бирга маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда бўлиб, аҳолига тинч-хотиржам ҳаётимиз, фаровон ўтаётган кунларимизга шукр қилиб, энг аввало, ҳушёр бўлмоғимиз, ана шу неъматлардан айирмоқчи бўлаётган ғаразли кучлар, нопок  тоифаларнинг найрангларидан огоҳ бўлиб, уларга муносиб жавоб қайтариш, манфур кимсаларнинг ҳийлаларига алданиб, пировардида оиласидан, яқинларидан, тинчлигидан ажралиб қолган кишилар қисматига назар солиш орқали бу кунларимизга қанчалар шукр  келтиришимиз лозимлиги борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

 

Ақида тўғрилиги халқ тинчлигидир

Самарқанд халқаро аэропортида «Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид»  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, «Самарқанд халқаро аэропорти» МЧЖ раҳбар ва мутахассислари ҳамда диний идора вакиллари иштирок этган тадбирда тинчликни асраб-авайлаш, ҳушёрликни янада ошириш, айниқса, ёшлар тарбиясига, уларнинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш масъулияти ва бу борада бажариладиган ҳар бир ишни ҳамжиҳатликда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

 

Терроризм ва диний экстремизм - давр муаммоси

Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда. Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда.

 

Самарқандда Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тарғибот тадбирлари бошланди

Шонли тарихимиздан маълумки, Мовароуннаҳрдан нафақат ислом цивилизацияси, балки жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган кўплаб буюк шахслар етишиб чиққан ва самарали ижод қилган. Ана шундай алломалардан бири буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Аввал хабар берилганидек, Аллома таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Айни кунларда вилоятда мазкур анжуманга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 

Ислом – илм-маърифат дини

Ислом дини мусулмонларга илм ўрганишни фарз қилган, кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

 

Вилоят бош имом-хатиби Иштихон тумани аҳолиси билан учрашув ўтказди

Ислом динининг маърифий-маънавий моҳияти ва мазмунини халқимизга етказиш, уларни ҳар хил ғаразли оқимлар ҳамда манқурт кимсаларга алданмасликка чақириш,  юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, диннинг софлигини таъминлаш, жаҳолатга қарши маърифат ила, адашганларга соф эътиқод билан курашиш, бугунги кунларимизга шукроналик келтириш каби фазилатларни жамиятга етказишда имом-хатибнинг жуда катта ўрни бор. Чунки имом-хатиб инсонларни фақат ва фақат эзгуликка чорловчимаърифатга ундовчидир.

 

Бош имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан ҳар ойда икки марта шаҳар ва туман бош имом-хатиблари йиғилиб, ўзаро амалга оширилган ишлар, бажарилиши лозим бўлган вазифаларни муҳокама қилиш йўлга қўйилган. Шу билан бирга сайёр йиғилишлар ташкил этиш орқали туманларда йиғилиб, жойлардаги масжидларнинг фаолияти билан танишиш, намозхонлар ва аҳоли билан учрашиб, суҳбатлар уюштириш анъанага айланган.

 

Илм-маърифат барча яхшиликларнинг аввалидир

Илм-маърифат икки дунё саодатидир. Икки дунё саодатини қўлга киритиш учун ақлли бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Инсон ақлли бўлиш билан бирга илм-маърифат ҳосил қилсагина у икки дунё саодатини қўлга киритади. Шу сабабли Ислом дини барча мўмин-мусулмонларга илм талаб қилишни фарз қилди.

 

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Пайариқ туманидаги маданият уйида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус билим юрти амалиётчи психологлари иштирокида “Оилада ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, ёшлар орасида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар “Хўжа Нисбатдор” жоме масжиди имом-хатиби Б.Бохонов иштирок этиб,  фарзандларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш, фарзанд истиқболи ва келажагида ота-оанинг  ўрни, яхши инсон бўлиб вояга етса уларга икки дунёда раҳмат келитириши, аксинча жавобгарликда баробар эканликлари ҳақида муқаддас манбаларда келтирилган далиллар асосида сўз юритди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар бўлиб ўтди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради. Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлиб, узоқ, чегара олди мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ўтказди.

 

“Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот...”

Жорий йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши ва Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ёшлар ва таълим масалалари Сенатнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлаб, “Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзларини такрор ва такрор айтишдан чарчамайман. Нега деганда, бу фикр бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини унутмаслигимиз лозим. Ёшларимиз кимнинг авлодлари эканини чуқур англашлари керак. Айни вақтда бугунги ислоҳот ва ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмаётганини билишлари зарур”, деган эди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг