Вилоят бош имоми Пайариқ туманида бўлиб, намозхонлар билан учрашди
Бугун, 17 феврал куни вилоят бош имом-хатиби Пайариқ туманида бўлди. Туман марказий “Ислом нури” жоме масжидида пешин намози адо этилгач, жамот билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат жараёнида вилоят бош имом-хатиби халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқиб, Диний маросимлар, ибодатларимиз ва миллий урф-одатларимизни эмин-эркин адо этиш бахтига мушарраф бўлганимиз, муборак Ҳаж ва Умра зиёратларига бориш имкониятлари янада кенгайгани ва бошқа кўплаб хайрли ишлар амалга оширилдики, бунинг учун ҳар қанча шукроналар айтсак арзишлиги, тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш каби долзарб мавзуларда борасида сўз юритди.
Шундан сўнг Пайариқ туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар билан ҳам суҳбат бўлиб ўтди. Унда халқимизга маърифат улашиш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёшларни илм-маърифатли, келгусида халқ корига ярайдиган шахслар бўлиб вояга етишишида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида маслаҳатлашиб олинди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 17/02/2020 15:22; Кўрилганлиги: 1634
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:53