Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар бўлиб ўтди
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш Концепцияси – мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойил ва устувор йўналишлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради. Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлиб, узоқ, чегара олди мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ўтказди.
Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ҳамроҳлигида меҳмонлар Ургут туманининг энг чекка тоғли чегара ҳудудидаги Қўзибек қишлоғида жойлашган 119-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ёшларга муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасига алоҳида тўхталиб, ёшларни баркамол авлод бўлиб тарбияланиш, уларни соғлом фикрли, илм заковатли бўлишлари, ватанпарварлик руҳида тарбияланишлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилаётган айтилди.
Шундан сўнг Мирзабоғлон қишлоғида яшовчи 98 ёшли иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси Шерали бобонинг яшаш хонадонида бўлиб, у кишининг суҳбатини олишди. Меҳмонлар куннинг иккинчи ярмида туман марказидаги 122-умумтаълим мактабида ҳам бўлдилар. Ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавжуд муаммоларни ҳал этилиши бўйича вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ёрдам беришларини билдиришди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 30/01/2020 14:32; Кўрилганлиги: 1617
Чоп этилган вақт: 13/01/2025 22:15