Долзарб мавзу

“Фиқҳул акбар” санади:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

“Фиқҳул акбар” санади:

 

ЖИҲОД НИКОҲИ - ҲАРОМ

Аҳли сунна вал жамоа фақиҳларининг иттифоқига кўра “Жиҳод никоҳи” деб ном олган никоҳ тури мавжуд эмас. Кофирларнинг жиҳоди эса бирон хил никоҳ турини жоиз қила олмайди. Олимлар наздида машҳур сўз шуки, аёлларни мутъа қилиш – ҳатто аҳли суннат вал жамоадан ташқари бўлган фирқалар наздида жоиз бўлса ҳам – никоҳ қилиш дегани эмас. Фатво олимлари мутъани никоҳ деб билмайди. Биз ҳам никоҳ ҳукмларини мутъа учун тегишли деб билмаймиз. Мутъа учун ўзига хос ҳолат мавжудки, Ислом шариатининг бирон-бир қоидаси уни мувофиқ ёки муносиб деб билмайди. Гарчи кўпчилик мутъага никоҳ тури, деб мурожаат этсада, бу маъно мажозийдир. Сабаби у Исломдан олдинги жоҳилият унсурларидан бири бўлиб, биров ўз истагини қондиришига “мутъа” дейилган. Мусулмонларнинг ғазот муддати чўзилгач мутъанинг жоиз бўлишига мажбур бўлинди. Чунки ёлғизлик қийин бўлгач баъзи саҳобалар ўзларини ахта қилишгача бордилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалам ахта қилишдан қайтардилар ва уруш даврида аёлларни мутъа қилиш ваҳийга мувофиқ равишда рухсат бердилар. Шундан кейин ваҳийнинг мувофиқлиги билан мутъа никоҳи ҳаром, деб ворид бўлди. Унинг ҳаром эканлигига шариатда қатъий ва мутавотир ҳужжатлар мавжуд.

 

УЯЛМАСАНГ ИСТАГАН ИШИНГНИ ҚИЛАВЕР!

Қаънабий ёшлигида жуда бебош, ароқхўр киши бўлган эди. Бир куни ароқхонага бориб ароқ ичиш учун улфатларини кутиб ўтирганида эшак миниб олган бир кишини кўриб қолади. Унинг атрофида жуда кўп инсонлар бўлиб, атрофидагилар унга "имом" деб мурожаат қилаётган эди.
Бу ҳолат Қаънабийнинг эътиборини тортди. У одамларни ёриб ўтиб эшак минган кишининг олдига етиб борди. Қаънабий эшакнинг жиловидан ушлаб уни миниб олган кишига деди:

 

Исломда такфир тушунчаси

Мазхабсизликни даъво қилаётганларнинг сўзларидан бири бу “Такфир” яъни кофирга чиқариш масаласидир. Бу сўз амални иймон номи остига киритиш рукнидан келиб чиқган. Уларнинг далиллари қуръон-каримдаги “Ўша Аллоҳ таолонинг нозил қилган оятлари билан хукм қилмаган одам кофир бўлади” деган оятни келтиришади. Лекин бу оят-каримадаги “кофир бўлади” деган жумла, куфр сўзининг иккинчи мажозий маъносида гуноҳкор бўлади деб келтирилган.

 

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ШАЖАРАСИ

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ (ҳиж. 150-йил ваф.)дан Имом Марғилоний роҳимаҳуллоҳ (ҳиж. 593-йил ваф.)гача бўлган Ҳанафий мазҳабининг буюк уламолари ва пешволаридан иборат мухтасар шажараси.

 

Мужассима: Аллоҳ қаерда?

Мотуридий: Аллоҳ макондан муназзаҳдир (покдир).

Мужассима: Жория ҳадисини билмайсанми? Жория Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволига «Фис-сама (осмонда)», деб жавоб берган.

Мотуридий: «Фий» юкламаси - Аллоҳ осмоннинг ичида бўлишини англатади.

 

Мазҳабсизлик энг хатарли бидъатдир

Бемазҳаблар “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг даврларида мазҳаблар бўлмаган. Шу боис бирор мазҳабга эргашиш бидъатдир” деб, бугун илмсиз ёшларни ўз домларига тортмоқдалар.
Улар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга тўғридан-тўғри эргашилади деб, мазҳаб имомларини саҳиҳ ҳадисга риоя қилмасдан, ўз ижтиҳодларини ҳадисдан устун қўядилар, дейишмоқда. Аслида, мазкур даъволар жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг “мазҳаб”, “мужтаҳид”, “муқаллид” сўзларини тушунмасликлари оқибатида жоҳил бўлиб қолганлар.

 

Экстремизм ва терроризмнинг узаро богликлиги, фукароларда бу иллатларга карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш.

ХХ асрнинг иккинчи ярми –ХХI асрнинг бошига келиб диний фундаментализм, экстремизм ва терроризм муаммоси дунёдаги барча давлатлар учун ката таҳдидга айланди.

Шу боис, бу мавзуни тадкик этиш тобора кучайиб борди. Тадҳиҳотлар натижасида кўплаб терминлар пайдо бҳлди. Масалан, фундаментализм, исломизм, панисломизм, салафизм, халифалик, фанатизм,радикализм, экстремизм, терроризм, шаҳидлик камари, камекадзе,жиҳод,такфир ва бошқалар.

 

ТАФАККУР

Юнус алайҳис салом қиссасини ўқиб у ҳақида фикрга чўмдим. Ақлидан олдин қалби билан англайдиганлар учун ажойиб бир қисса.
У зотни кит ютиб юборгач бу балойи азим у зотга қайси тирқиш орқали кирганини қидирди. Хатони англаб етгач дарров Роббига тавба ва истиғфор айтди:
"Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан. Мен золимлардан бўлдим".

Қизиғи шуки, у зотга мусибат етиши билан сабабни ўзгалардан эмас, ўзидан қидирди. Тўғри, у зот пайғамбар, у зот маъсум. Маъсумлик пардаси сабабидан гуноҳ қилмаган. Аммо авло(энг яхши)нинг хилофини қилиб қўйган. Аллоҳнинг динини рашк қилгани учун қавми у зотни ёлғончига чиқаргач, уларга Аллоҳдан азоб сўраган. Юнус алайҳис салом қилган хатоларини аниқлагач, тезлик билан қайтган, тавба қилган.

 

Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган сохта салафийлар

Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг