Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ТАФАККУР

 
 

Юнус алайҳис салом қиссасини ўқиб у ҳақида фикрга чўмдим. Ақлидан олдин қалби билан англайдиганлар учун ажойиб бир қисса.
У зотни кит ютиб юборгач бу балойи азим у зотга қайси тирқиш орқали кирганини қидирди. Хатони англаб етгач дарров Роббига тавба ва истиғфор айтди:
"Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан. Мен золимлардан бўлдим".

Қизиғи шуки, у зотга мусибат етиши билан сабабни ўзгалардан эмас, ўзидан қидирди. Тўғри, у зот пайғамбар, у зот маъсум. Маъсумлик пардаси сабабидан гуноҳ қилмаган. Аммо авло(энг яхши)нинг хилофини қилиб қўйган. Аллоҳнинг динини рашк қилгани учун қавми у зотни ёлғончига чиқаргач, уларга Аллоҳдан азоб сўраган. Юнус алайҳис салом қилган хатоларини аниқлагач, тезлик билан қайтган, тавба қилган.

Дўстим! Гоҳида Аллоҳ бизни Ўзига қайтариш учун мусибатга дучор қилади. Агар банда бу мақсадни яхши англаганида ўзини қалбидан тортиб бўлсада Аллоҳга қайтар эди.
Эҳтимол банда Аллоҳдан узоқлашишни истар. Аммо Аллоҳ буни истамайди. Бандасини Ўзидан узоқлашишига рози бўлмайди.
Мана шу биргина сабаб учун абадий саждадан бош кўтармаслигимизга Аллоҳимиз муносиб!
Эътибор беринг, фақир узоқлашмоқчи бўлади. Бой бўлмиш Аллоҳ уни ўзига яқинлаштиради. Муҳтож узоқлашмоқчи бўлади. Беҳожат Зот уни Ўзи томон тортади. Заиф қочмоқчи бўлади. Кучли Зот уни ушлаб қолади. Агар банда бу маънони англаганида Роббига бўлган ишқдан қалби тўлиб тошар эди. Ундан узоқлашганидан минг хижолат бўлган бўлар эди!

Ургут тумани "Ургут марказий" масжиди ходими А.Полвонов


Киритилган вақти: 06/11/2021 06:31;   Кўрилганлиги: 552
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/tafakkur
Чоп этилган вақт: 15/05/2024 05:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг