Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Экстремизм ва терроризмнинг узаро богликлиги, фукароларда бу иллатларга карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш.

 
 

ХХ асрнинг иккинчи ярми –ХХI асрнинг бошига келиб диний фундаментализм, экстремизм ва терроризм муаммоси дунёдаги барча давлатлар учун ката таҳдидга айланди.

Шу боис, бу мавзуни тадкик этиш тобора кучайиб борди. Тадҳиҳотлар натижасида кўплаб терминлар пайдо бҳлди. Масалан, фундаментализм, исломизм, панисломизм, салафизм, халифалик, фанатизм,радикализм, экстремизм, терроризм, шаҳидлик камари, камекадзе,жиҳод,такфир ва бошқалар.

Улар ичида энг асосийлари фундаментализм, фанатизм, экстремизм ва терроризмдир. Қолган терминлар мана шу тўрт терминдан бирининг синонимии ҳисобланади.

Мазкур терминларни мазмун жихатидан уч кисмга ажратса бўлади: ғоя, ҳолат ва усул. Яъни, юқоридаги терминларнинг баъзилари ғоя вазифасини ўтайди, баъзилари эса ҳолатни ифодалайди, баъзилари усулни билдиради.

Масалан: Фундаментализм – бу ғоя. Фундаментализм деганда исломнинг илк даври ва илк манбаларига қайтишни тарғиб қилиш тушунилади. Фундаментализмга яқин тушунчалар сирасига исломизм,панисломизм, салафизм, халифалик киради.

Фанатизм эса холатни ифодалайди. Яъни, фундаментализм ғояси таъсирига тушганлар кўпинча фанат ва мутаассиб бўлади. Фанатизмга яқин тушунчалар сирасига мутаассиб, акидапараст, радикалист киради.

Экстремизм ва терроризм эса ҳаракат усулини ифодалайди. Булар ғоя ва ҳолат эгаларининг кураш усулларини билдиради. Экстремизм ва терроризмга яқин тушунчалар сирасига жиход, шахидлик камари, камикадзе, такфир киради.

Демак, Фундаментализм – бу ғоя, Фанатизм - бу ҳолат, Экстремизм ва терроризм эса усуллардир. Бошқа терминлар мана шулардан бирининг синоними ҳисобланади.

Фундаментализм, экстремизм ва терроризм бир-бири учун зинапоя, бир-бирининг давомидир. Бошқача айтганда, фундаментализм экстремизм учун бошлағич босқич бўлса, фундаментализм ва экстремизм биргаликда терроризм учун асос бўлиб хизмат қилади.

Дунёда диний экстремистик ташкилотлар жуда куп. Уларнинг баъзилари фундаменталистик хисобланса, баъзилари экстремистик, базилари террористик дейилади. Масалан, Таблигчилар йуналиши фундаменталистик, Хизбут-тахрир экстремистик, Узбекистон ислом харакати террористик ташкилот хисобланади, чунки уларда уша жихат асосий урин тутади.

Энди юкоридаги терминлар хакида олимларнинг фикрларини келтирсак.

  1. Фундаментализм. Фундаментализм деганда, диннинг энг илк давридаги шаклига кайтиш, кейинчалик пайдо бўлган ўзгаришларни, замон ва шарт-шароитларга қараб қабул қилинган диний қоидаларни инкор этиш тушунилади. Тожикистонлик олим И.Абдиров фикрича диний фундаментализм - бу диний негизларга қайтиш учун ҳаракатдир, дастлабки вақтдаги диний амалларни ҳимоя қилишдир.

Россиялик эксперт Г.Мирский фикрича, фундаментализм - бу эътиқоднинг бошланғич асослари, манбаларига, диннинг дастлабки вақтдаги софлигига кайтиш учун даъватдир.

Диний фундаментализм деганда иккита маъно тушунилади: бири диннинг илк давридаги асл ҳолатига қайтиш, иккинчиси исломнинг асл манбаларига қатъий ва ҳарфма-ҳарф риоя қилиш.

Шу ерда алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбек тилида фундаментализм ўрнида кўпинча ақидапарастлик термини ишлатилади. Бу бироз нотуғри. Ўзбек тилида фундаментализм сўзининг эквиваленти сифатида «аслиятпарастлик» терминини ишлатиш мақсадга мувофиқ.

Фундаменталистлар деганда араб дунёсида «усилиййун» сузи ишлатилади. Бу аслиятчилар, аслиятпарастлар деган маънони беради.

  1. Фанатизм.«Фанатизм французча ва лотинча fanatisme, fanaticus сўзларидан олинган бирор эътиқод ёки қарашга ўта берилганлик, бошқа қарашларга тоқат қилолмаслик маъносини англатади.

Ўзбекистион миллий энциклопедиясида шундай ёзилади: «Мутаассиблик, фанатизм - бирор эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, бошқа ҳеч қандай қарашларни қабул қилмасликдир.

Ислом энциклопедиясида шундай ёзилади: «Мутаассиблик - ўз эътқодининг туғрилигига ўта қатъий ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш».

  1. Экстремизм.Тожикистонлик эксперт К.Мухаббатовнинг фикрича, «Экстремизм лотин тилидан олинган сўз бўлиб, кескин, қатъий қарашларга мойиллик ва уларни қўллаб – қувватлаш маъносини англатади.

Тожикистонлик эксперт И.Абдиров айтади: диний экстремизм-бу, дунёни диний фундаменталистик қарашларга мувофиқ; қайтадан қуришга ҳаракат қилиш ва бу йулда кескин ва сўнгги чораларни қўллаш тарафдори бўлишни билдиради. Экстремизм шубҳасиз фундаментализмдан ўсиб чиқади.

  1. Терроризм.Терроризм - бу, муайян мақсадни амалга ошириш мақсадида қурқитиш, қурқувга, дахшатга солиш усулидан фойдаланиш дегани. Террористик ташкилот деганда, экстремизмдан фарқли ўлароқ, асосан ҳарбий, қуролли, зўровонлик йўлини тутган ташкилот тушунилади. Мутахассислар фикрича, терроризмда уч гуруҳ иштирок этади:

Инициаторлар, ташкилотчилар, ижрочилар.

Терроризм ғоя жихатдан диний, миллий, давлат, сиёсий терроризмга бўлинади. Масштаб жиҳатдан ички, минтақавий ва халқарога бўлинади.

Восита жиҳатдан оддий, ядровий, химиявий, биологик, ахборот, иқтисодий, мафкуравийларга бўлинади. Шакл жиҳатдан портлатиш, одам ўлдириш, гаровга олишга бўлинади. Таркиб жиҳатдан индивидуал, групповой, оммавий бўлади. Мақсад жиҳатдан маълум талабларни бажартириш, ҳокимиятни эгаллаш, объектга имкон қадар зарар етказиш кабиларга бўлинади.

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 06/11/2021 07:18;   Кўрилганлиги: 519
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ekstremizm-va-terrorizmning-uzaro-boglikligi-fukarolarda-bu-illatlarga-karshi-mafkuraviy-immunitetni-shakllantirish
Чоп этилган вақт: 16/05/2024 08:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг