Мақолалар

Истиқлол қадри

Мустақиллик тўғрисида гапирганда унинг мазмунини теранг англамоғимиз, маддоҳликка берилмасдан тарихий илдизларини англаб етишимиз, англаш баробарида унинг қийматини, кадрини идрок этишимиз ва албатта ундан баҳра олишимиз, баҳраманд бўлиш баробарида эса сабоқ ола билишимиз, ибрат ола билишимиз керак.

 

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ

Ислом динининг молиявий ибодатларидан бўлган Қурбонлик Буюк Аллох таолонинг неъматлари учун шукр этишимиз ва унинг йулида фидокорлик қилишимизнинг бир нишонасидир. Қурбонлик диний бир ибодат бўлишидан ташкари, айни вактда унинг ахлоқий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятлари ҳам бор. Қурбонлик шу жиҳати билан ҳам исломдаги ўзаро ижтимоий ёрдамлашишнинг гузал бир намунасини ташкил этади.

 

ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим

Муқаддас ислом дини инсонларни ўзаро бир-бирлари билан дўстликда, ҳамжиҳатликда, меҳр-оқибатда яшашга тарғиб қилади. Бу билан жамият аъзолари ўртасида аҳиллик, дўстлик, ҳурмат-иззат каби ахлоқий фазилатлар камол топиб, жамият тараққиёти ва равнақига жуда катта ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлиги таъминланади. Шундай алоқалардан бири қўшничилик алоқаларидир. Аллоҳ таоло ўзининг каломи бўлган Қуръони каримда бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи(мусофир)га ва қўл остингиздаги(қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”,(Нисо, 36).

 

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини фазилати

Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ёғиладиган тоат-ибодат мавсумларидан бири Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир. Бу муборак кунлар ҳар бир мўмин-мусулмон учун янада кўпроқ солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга бу кунларнинг дунёдаги энг фазилатли кунлар эканини билдириб, унда солиҳ амаллар қилиб қолишга тарғиб қилганлар. Бу ҳақда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”, дедилар. Шунда: “Ё, Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам-ми?” деб сўралди. У зот: “Ҳа, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам дедилар (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

 

Ватан ҳақида шеър

Эй Ватан мушфиқу жоним она дерларму сани

Малҳамим тупроғи дору жона дерларму сани

 

Тўй — фаровонлик белгиси, исрофгарчилик эмас!

“Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди”, деб ёзади Марҳум Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида. Тўйдан муддао — яхшилик. Эзгу ният, хайрли мақсад билан икки ёшнинг бошини қовуштирамиз. “Серфарзанд, сердавлат бўлинглар, ўзларингдан кўпайинглар, униб-ўсинглар”, дея кайвониларимиз ёшларни дуо қилишади. Янги оила бунёд этилади. Лекин биз нимагадир ёшларнинг бахт-саодати, келажаги ҳақида эмас, кўпроқ тўй, уни қандай ўтказиш хусусида қайғурамиз. Қулоғимизгача қарзга ботсак-да, обрў учун қозон-қозон гуруч дамлаймиз. Автомашиналардан карвон тузиб, маҳаллада “дув-дув гап” қилгимиз келади. Энг қиммат ресторанда базм уюштириб, танишу нотаниш, маст-аласт оломоннинг хурмача қилиқларини виқор билан томоша қиламиз. Элнинг расм-русумини қиляпмиз деб ҳаддан ошамиз. Хаётда хаммамиз кўп бўлмасаям ҳеч бўлмагандан бир марта шундай ҳолатларга гувоҳ бўлганмиз. Тўйхонага оппоқ либосларда шаҳзодаю малика бўлиб келин билан куёв кириб келишади. Келин салом қилиш мақсадида бир оз эгилар экан, ҳижолатдан катталарнинг нигоҳи ерга қадалади. Атрофдан: “Жуда очиқ кийинибди”, “Этагини узун қилгандан кўра елкасига ташласа бўлар экан”, деган дашномлар қулоққа чалинади. Келин-куёв тўрдаги ўриндиқларга бориб ўтиришади. Куёв креслода ясаниб ўтирар экан, ҳудди “Мана кўриб қўйинглар, менинг маликамни”, деяётгандек эди. Жўралар, ҳатто тўйга келган аксар эркакларнинг нигоҳи шоҳсупада “малика”лардай ўтирган ҳушсурат келинга қадалган...

 

Дуоим қабул бўлсин десангиз

«Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир» (Аъроф, 56).

 

Саодат Аллоҳга қайтишдадир

Ниҳояда зафар топишнинг аломатларидан бири бошланишда Аллоҳ таолога қайтишдир.

Ҳар бир нарсанинг аввалида Аллоҳ таолога қайтиш (тавба қилиш) ила, У Зотга суянган ҳолда, У Зотнинг Ўзидангина нажот кутган ҳолда У Зотнинг шариати асосида иш юритилса, унинг оқибати зафар билан тугаши муқаррардир.

 

Фарзанд ихлосининг асоси - онанинг ниятидир

Бирор оилада хислатли бир фарзанд туғилиб қолса, ҳамма ўша оилага ҳавас қилади. Лекин ўша хислатли фарзанд нега айнан ўша оилада туғилди? Ундан бошқа бой, қудратли, фазилатли оилалар ҳам кўп-ку!..

 

Илмнинг аввали - маърифатдир

Аллоҳ таоло илмли бандаларини даражасини баланд қилиб, олимларнинг фазилати ҳақида: “....Айтинг: “биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!”...”, - дейди[1]. Илмнинг инсон ҳаётида нечоғлик катта ўрин тутиши мазкур оятдан ҳам маълум бўлади.

 

Тараққиёт кушандаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Бугунги кунда юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқлар ва ислоҳатлар замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади. Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга қўл ураётган турли экстремистик гуруҳ ва террорчи жамоалар урчиб кўпайиб кетди.. Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг моҳияти ўзгалар устидан ҳукмронликка ёки мавжуд тартиботга қарши зўравонлик, даҳшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси томонидан қораланмоқда. XXI аср бошида инсоният тақдирига, унинг тараққиётига, равнақига таҳдид солаётган халқаро терроризмга қарши қандай кураш олиб бормоқ лозим? Марҳум юртбошимиз таърифи билан айтганда: “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жахолатга қарши маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин”. Терроризм том маънода жаҳолатдир. Бузғунчи ғояларга асосланган халқаро терроризм ва унинг ҳар қандай кўриниши кишилик жамиятининг ўтмишида ҳам, бугунида ҳам халқлар бошига оғир кулфатлар ёғдирган. Ҳар йили унинг тажовузидан 100 мингдан ортиқ бегунох кишилар қурбон бўлмоқда, жамият ривожланиши, айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий тахдид солмоқда ва мудҳиш оқибатлар келтириб чиқармоқда.

 

Оила муқаддас даргоҳ

Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг