Мақолалар

Хадичаи Кубро мадрасаси

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1993 йили “Эшон Бобохон” номи остида ўз фаолиятини бошлади. Билим юртида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари учун ўрта маълумотли диншунос, одобнома, бошланғич араб тили ўқитувчиси тайёрланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг 1998 йил 15 июлдаги мажлис қарори асосидаги № 295-сонли бўйруғи билан “Хадичаи Кубро” номига ўзгартирилди ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти номи остида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

 

Илмнинг фазли амал билан бўлади

Ислом дини инсонларга илми орқали ўрнак бўлишга чақиради. Комилликка олиб борувчи илмни ўрганиб, уни амали ила фазлатли қилиш улуғлар йўлидир. “Олимнинг сиёҳи ғозийнинг қонидан афзалдир”, деган ҳикмат бор.

 

БУЗҒУНЧИ ИСЛОҲОТЧИЛАР

Асосий қонунимизда виждон эркинлиги кафолатланади. Муборак ҳаж ва умра сафарини ихтиёр этганлар учун кенг имкониятлар яратилди. Масжид ва мадрасалар сони эҳтиёжга яраша кўпайтирилди. Афсуски, бу неъматлардан фойдалана туриб, ношукрлик қиладиган, ғанимларимиз ноғорасига ўйнайдиган, ўз юртига қарата тош отадиган нобакор шахслар ҳам йўқ эмас. Айниқса, дунёнинг турли давлатларида бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам турли экстремистик, ақидапараст ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб, залолат ботқоғига ботиб қолган кимсаларнинг борлиги кишини ранжитади. Ваҳоланки, Ислом таълимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди.

 

Устоз эҳтироми фаровон ҳаёт гарови

Юртимиз истиқлолга эришгач халқимизнинг ўз шаън ва шуъури қайтариб берилди. Айниқса, таълим-тарбия соҳасида ҳам бир қанча ижобий силжишларга эришилди. Кўплаб илм даргоҳлари таъмирланди ва уларнинг қаторига янгилари қуриб битказилиб, халқимиз фарзандларига юксак даражада билим олишлари учун тақдим қилинди.

 

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ ТУБАНЛИКДИР

Машҳур саҳобий Абу Ҳурайра р.а.дан шундай ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в. дедилар: “Мусулмон кишига етадиган ҳар бир дард; қийинчилик, мусибат, қайғу-алам, озор ёки ғам ва ҳатто унга кирган тикан сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг хатоларини каффорат қилади”.

 

Аёлнинг итоати - охирот саодати

Аёлнинг эрига итоат қилиши – унинг эри олдидаги Қуръони карим ва суннати шариф асосида баён қилинган бурчлари орасида биринчиси ҳисобланади. Бу бурчларни эркаклар эмас, Аллоҳ таолонинг шариати белгилаган.

Аёлнинг эрига итоат қилиши – шариатга итоат қилишидир. Шу жиҳатига кўра, шариатга хилоф ишларда аёлнинг эрига итоат қилмасликка тўла ҳаққи бор. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида бундай марҳамат қилади:

 

Порлоқ келажагимиздан умидимиз улкан!

Бугунги ўтаётган кунларимизга разм солиб боқсак ҳар бир тонги отаётган кунимиз ҳар бир қуёши ботаётган тунимиз тинч осойишта ва шунинг билан биргаликда оламшумул ўзгаришларга бой бўлмоқда. Халқимиз яхши ниятли халқ. Доимо яхши кунларни, гўзал орзу хавасларни илинжида яшайди. Хонадонида янги чақалоқ дунёга келиши билан, бу хурсандчилик байрамга айланади. Бу севинч тантанаси унинг иқболи, келажакда ўз ўрнини топиб, жамиятда муносиб инсон бўлиб етишиши каби ширин ташвишлар билан боғланиб кетади. Бир сўз билан айтганда бизнинг халқимиз ана шундай болажон халқ. Нафақат болажон балки, отажон, онажон халқмиз десак ҳам муболаға бўлмайди.

 

Истиқлол қадри

Мустақиллик тўғрисида гапирганда унинг мазмунини теранг англамоғимиз, маддоҳликка берилмасдан тарихий илдизларини англаб етишимиз, англаш баробарида унинг қийматини, кадрини идрок этишимиз ва албатта ундан баҳра олишимиз, баҳраманд бўлиш баробарида эса сабоқ ола билишимиз, ибрат ола билишимиз керак.

 

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ

Ислом динининг молиявий ибодатларидан бўлган Қурбонлик Буюк Аллох таолонинг неъматлари учун шукр этишимиз ва унинг йулида фидокорлик қилишимизнинг бир нишонасидир. Қурбонлик диний бир ибодат бўлишидан ташкари, айни вактда унинг ахлоқий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятлари ҳам бор. Қурбонлик шу жиҳати билан ҳам исломдаги ўзаро ижтимоий ёрдамлашишнинг гузал бир намунасини ташкил этади.

 

ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим

Муқаддас ислом дини инсонларни ўзаро бир-бирлари билан дўстликда, ҳамжиҳатликда, меҳр-оқибатда яшашга тарғиб қилади. Бу билан жамият аъзолари ўртасида аҳиллик, дўстлик, ҳурмат-иззат каби ахлоқий фазилатлар камол топиб, жамият тараққиёти ва равнақига жуда катта ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳит барқарорлиги таъминланади. Шундай алоқалардан бири қўшничилик алоқаларидир. Аллоҳ таоло ўзининг каломи бўлган Қуръони каримда бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи(мусофир)га ва қўл остингиздаги(қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”,(Нисо, 36).

 

Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини фазилати

Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ёғиладиган тоат-ибодат мавсумларидан бири Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир. Бу муборак кунлар ҳар бир мўмин-мусулмон учун янада кўпроқ солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга бу кунларнинг дунёдаги энг фазилатли кунлар эканини билдириб, унда солиҳ амаллар қилиб қолишга тарғиб қилганлар. Бу ҳақда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”, дедилар. Шунда: “Ё, Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам-ми?” деб сўралди. У зот: “Ҳа, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш ҳам дедилар (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Доримий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

 

Ватан ҳақида шеър

Эй Ватан мушфиқу жоним она дерларму сани

Малҳамим тупроғи дору жона дерларму сани

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг