Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ватан ҳақида шеър

 
 

Эй Ватан мушфиқу жоним она дерларму сани

Малҳамим тупроғи дору жона дерларму сани

Гавҳари икки кўзимнинг нуридурсан бебадал

Топмадим ҳеч ўхшашинг дурдона дерларму сани

Тарихинг тавсифиға Кешу Самарқанду Ҳўқанд

Хоразм Афросиёб Афшона дерларму сани

Воҳаю водийларинг ичра гулустон дилнишин

Ургуту Тошканду Чуст Фарғона дерларму сани

Оқ сутинг берған илмға қанча илм султонлари

Кўзини очған бешик ирфона дерларму сани

Гар жаҳон битта дарахтдур, ҳамжиҳат бўлған милал

Ошиён қурған гулиға шона дерларму сани

Тинчлигидин бахтиёр гуллар очилған боғчаси

Ғунчалар гулгун ўлан гулхона дерларму сани

Тоғу саҳро боғларинг ҳам сендаги тошу гиёҳ

Бўйи мушку анбарим райҳона дерларму сани

Гўйиё дарёларинг вобаста бўлди жисмима

Томири бағримга пайванд қона дерларму сани

Бўса қил тупроғини онангдайин айла Киром

Бахту иқбол қасриға остона дерларму сани


Киритилган вақти: 17/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3039
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/vatan-haqida-sher
Чоп этилган вақт: 19/05/2024 12:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг