Ахборот хизмати

Бухоро шаҳрида I Халқаро Зиёрат-туризми Форуми ўз ишини бошлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 21 — 23 февраль кунлари Бухоро ва Самарқандда I Халқаро “Зиёрат-туризми” Форуми бўлиб ўтиши белгиланган эди. Кеча 21 феврал куни дастурга кўра, форумга таклиф этилган меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор масканлари ва зиёрат туризми объектлари, жумладан Баҳоуддин Нақшбандий мемориал мажмуасини томоша қилдилар. Шундан кейин форумининг VIP-иштирокчилари ва бошқа бир қанча ташкилотлар вакиллари билан маҳаллий ва хорижий ОАВ учун матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Форумда иштирок этиш учун 34та давлатдан 120 нафарга яқин вакил ташриф буюргани анжуманда айтиб ўтилди. Зиёрат туризми бўйича илк халқаро форумда ислом дунёсининг нуфузли халқаро ташкилоти, тегишли идоралар, дин уламолари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги бош имом хатиблари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирок этмоқда.

 

Дилларга хурсандчилик улашиш - ҳар бир инсон учун ҳузурбахш амалдир.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг бир қанча шаҳарларида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган шахслар билан диний-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 20 январ куни Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” жоме масжидида ҳам илк бор шу каби тадбир ўтказилган эди. Шундан сўнг ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган бундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига хурсандчилик улашиш, уларнинг динимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, бу борадаги иштиёқларини қўллаб-қувватлаш, Ислом динининг инсонпарвар ғояларини тарғиб қилиш ва шу орқали ёт ғояларга барҳам бериш мақсадида ушбу тадбир ўтказиб келинмоқда. Масжид имом хатиби Ё.Мансуров йиғилганларга Ислом динининг асослари, одоб ва ахлоқ мезонлари, илм-маърифат тушунчаси каби мавзуларда маърузалар билан чиқиш қилмоқда. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлимининг кўмаги билан монитор орқали ёзиб олинган жума маърузасининг сурдо таржимаси тадбир иштирокчиларига намоиш этилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг Самарқанд вилояти бўлими тадбир иштирокчиларига барча шароитларни яратиб беришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Фонд фаолиятига бағишланган маълумотлар жойлаштирилган йиллик тақвим ва бошқа совғалар тадбир қатнашчиларига совға сифатида тақдим этилди.

 

Оилаларни мустаҳкамлаш - жамият тарққиётининг асосидир

Самарқанд шаҳрининг Ёшлар саройида вилоят хотин қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Оилаларни мустаҳкамлаш – жамият тарққиётининг асосидир” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда. Конференциядан кўзланган мақсад, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этишни таъминлашга қаратилган.

 

Олтин силсиланинг биринчи довони

Тарихий ва миллий қадриятларга бой юртимизнинг Ислом оламидаги юксак ўрни ва нуфузи ҳеч бир мусулмонга сир эмас. Айниқса, бу юртдан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ислом таълимотлари, хусусан, ҳадис илмини шакллантириш ва ривожлантиришдаги хизматлари бутун дунёда тан олинган. Ислом дини ва маданий-маънавий меросга эътибор қаратилаётган бугунги кунда Ўзбекистон заминида ўз дини ва маънавий анъаналарига меҳр ва садоқат, тарихий меросни асраб авайлаш бўйича ажойиб тажриба мактаби шаклланмоқда. Хабарингиз бор марҳум устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат “Олтин силсила” рукни остида илмий асосга эга, барча шартларга амал қилган ҳолда уламолар ҳайъати ижросида изоҳли таржима қилинишини йўлга қўйиб, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг “Жомеъус саҳиҳ” тўпламига бағишланган 8-жуздан иборат изоҳли таржиманинг 5 жузи “Ҳилол нашр” нашриёти томонидан чоп этилган эди. Ушбу хайрли ишнинг давоми ўлароқ асарнинг изоҳли таржимасига бағишланган “Олтин силсила” китобининг 6-8-жузлари ҳам нашрдан чиқди. 2019 йил 17 феврал куни унинг тақдимоти ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари ёнида жойлашган жоме масжидда бўлиб ўтди. Тақдимотда юртимизнинг етук уламолари, устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сафдошлари ва шогирдлари, “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари Исмоилхон Муҳаммад Содиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият мудири Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили Зайниддин Эшонқулов, Самарқанд “Ҳадис илми мактаби” ректори Олимхон Юсупов ва кўплаб китоб ихлосмандлари иштирок этди. Тадбир аввалида “Олтин силсила” китобининг ижодий жамоаси томонидан Имом Бухорий ҳазратлари ҳаққига адо этилган Қуръони карим тиловатининг хатми, Умра зиёрати, қурбонликнинг савоблари дуо қилиниб, у кишининг ҳақларига бағишланди. Шу билан бирга “Жомеъус саҳиҳ” ҳадислар тўплами ҳам тўлиқ мутолаа қилиниб, унда келтирилган охирги уч ҳадиси шариф шу тадбир қатнашчилари иштирокида мутолаа қилиниб, якунига етказилди. Ушбу хатмлар ортидан буюк аллома ва барча ўтган азиз авлиёлар, динимиз, халқимиз ва юртимиз тараққиётга хизмат қилиб ўтганларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

 

ЖИЗЗАХДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ

Жорий йилнинг 13 феврал куни Жиззах вилоят Зомин туманида жойлашган “Маърифатли” жоме масжидида Ўзбекситон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекситон мусулмонлари идорасининг масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва ЎМИнинг жойлардаги вакиллари қатнашди. Йиғилишда вилоятдаги вакилларнинг жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Муфтий ҳазратлари диний ходимларнинг олдида турган вазифалар, Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, диний ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтдилар. Шундан сўнг пешин намозига йиғилган жамоат билан дилдан суҳбат уюштирилди.

 

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА "КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ" МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 12 – 13 феврал кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Усмон Мусҳафи”нинг нодир нусхаларидан ҳисобланган “Катта Лангар Қуръони”га бағишланган “Катта Лангар Қуръони ва унинг тарихий аҳамияти” мавзусида илмий амалий семинар ва диний адабиётлар нашрини тартибга солишга оид муҳим тадбир бўлиб ўтиши белгиланган эди. Айни дамда анжуман ўз ишини бошлаб, мутахассислар томонидан мавзуга оид керакли маълумотлар иштирокчиларга етказилмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий У.Алимов, раис ўринбосарлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари иштирок этмоқдалар.

 

БОШ ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

5 феврал куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йил якуни: сарҳисоб ва режалар

Яна бир йил ниҳоясига етди. Кўплаб режалар, мақсадлар, орзу-умидлар билан бошланган 2018 йил ютуқ ва муваффақиятлари, ўз ўрнида камчиликлари билан тарих зарварақларидан жой олди.

 

Маърифат ва бағрикенгликнинг амалий ифодаси

Инсонни, аввало, инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг кўп минг йиллик тарихидан мерос бўлиб келаётган олижаноб фазилатларнинг энг муҳимларидан бири ҳисобланган – бағрикенглик тушунчасининг тақозосидир. Жамият кишилари қачонки, яхшиликни ўзлари учун бўлиши билан биргаликда бошқаларга илинсаларгина нажот топиб, муваффақият пиллапояларидан илдам одимлаб бораверадилар. Қуръони каримда бу борада:

 

Имомларимиз меҳнати эътироф этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Энг маърифатли имом – 2018" кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди (20 декабрь, 2018 йил). Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар.

 

"Спарк" автомобили яна самарқандлик қизга насиб этди

“Ёш китобхон” кўрик-танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича республика босқичи ғолиби аниқланди

 

Самарқандда 1 миллион тоннадан ортиқ узум ва мева етиштирилади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 9 октябрда тасдиқланган паст ҳосилли, анъанавий боғ-токзорлар, шунингдек, тоғолди, лалми ва адир ҳудудларда интенсив боғ-токзорлар майдонларини босқичма-босқич кенгайтириш дастурига асосан 2018 йил куз ва 2019 йил баҳор ойларида иқтисодий самара бермаётган боғлар реконструкция қилинади. Ўрнига юқори ҳосил берадиган мевали ва ток кўчатлари экилиб, интенсив боғ-токзорлар барпо этилади.

 

Меҳирибонлик уйида хайрия

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланди. Байрам муносабати билан жойларда хайрия тадбирлари ҳам амалга оширилди.

 

Имом-хатиблар учун маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Имом-хатибларнинг ҳудудларда диний вазиятни соғломлаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, миллатлар ва диний конфессиялараро тотувликни таъминлашдаги ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этиб келади.

 

ҚОМУСИМИЗ ИНСОН ВА ЖАМИЯТ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИДИР

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг