Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандда 1 миллион тоннадан ортиқ узум ва мева етиштирилади

 
 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 9 октябрда тасдиқланган паст ҳосилли, анъанавий боғ-токзорлар, шунингдек, тоғолди, лалми ва адир ҳудудларда интенсив боғ-токзорлар майдонларини босқичма-босқич кенгайтириш дастурига асосан 2018 йил куз ва 2019 йил баҳор ойларида иқтисодий самара бермаётган боғлар реконструкция қилинади. Ўрнига юқори ҳосил берадиган мевали ва ток кўчатлари экилиб, интенсив боғ-токзорлар барпо этилади.

Туманларда паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган ҳамда 15центнердан паст ҳосил берадиган пахта майдонлари ўрнига ҳамда тоғ ва тоғолди, адир валалми ерларга юқори ҳосил берадиган мевали ва ток кўчатлари экилишини ташкил этишбўйича мониторинг юритилади.

– Ҳужжатга асосан 2018 йил куз ва 2019 йил баҳор мавсумларида пакана ва ярим пакана (интенсив) боғларни барпо этиш режаси ишлаб чиқилди, – дейди вилоят қишлоқхўжалик бош­қармаси бўлим бошлиғи Хуршид Болтаев. – Режага асосан куз ва баҳор ойларида вилоятимиз туманларида 410 гектар янги токзорлар ва 2264 гектар интенсив боғнинг 644 гектари пахта ва ғалладан қисқарган майдонларда барпо этилади. 2019 йил якуни билан мавжуд токзорларни 34 минг 790 гектарга, ҳосилдорликни 186 центнерга етказиш ва вилоят бўйича жами 580 минг 700 тоннага яқин узум етиштириш мақсадқилинган. Бунга асосан Ургут, Иштихон, Самарқанд, Тойлоқ, Каттақўр­ғон, Пайариқ ва бошқа туманлардаги токзорларнинг ҳо­силдорлигини ошириш орқали эришилади. 2019 йил охиригача 36,5 минг гектар боғдан 421 минг тоннадан ортиқ ҳосил олинади. Бу эса вилоят қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти, нархлар барқарорлиги ва ички бозор эҳтиёжини қондиришга ижобий таъсир ўтказади. Қолаверса, туманлардаги фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига оид ташкилотлар тасарруфида бўлган 689 гектар токзор ҳамда 1200 гектар самараси паст бўлган боғларни реконструкция қилиш ҳам лойиҳага киритилган. Бу каби тадбирлар натижасида вилоятда мева-сабзавотчиликда юқори ҳосил етиштириш имкони яратилиб, 750 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилади.

Маълумот Ўрнида: реконструкция қилинадиган токзорларда хўраки, кишмишбоп васаноатбоп узум навлари, олма, нок, гилос, олхўри, шафтоли, писта ёнғоқнингэкспортбоп навлари экилади.

Манба: www.zarnews.uz


Киритилган вақти: 10/12/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1695
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-1-million-tonnadan-ortiq-uzum-va-meva-etishtiriladi
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 18:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг