Мақолалар

Бир ҳадис туфайли ҳаёти тубдан ўзгариб кетган актриса

Мадиҳа Камел ўз даврида нафақат Мисрнинг, балки бутун араб киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири эди. Аммо бир ҳадисни эшитгач, у ҳаётини тубдан ўзгартиришга қарор қилган.

 

Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (3-мақола)

Мотуридийлик таълимотининг йирик намояндаси бўлмиш Абул-Муъин Насафий ҳам имон масаласига худди шу каби услубда ёндашган. Яъни у “иймон” сўзининг маъноси араб тилида “тасдиқлаш” эканини зикр этиб, сўнг унинг маъносига амални киритганларга қарата шундай дейди: “Агар ҳар бир сўзни луғавий маъносидан бошқа маънога нақл этилаверса, унда Қуръон ва суннада кўп сўзларни бошқа маъноларга нақл этиш мумкин бўлиб, маънолар бузилиб кетарди”. Шунингдек, аллома “Баҳрул-калом” номли асарида амалнинг имон шартига кирмаслигига қуйидаги “Иброҳим” сураси 31-оятини далил сифатида келтиради:

 

Мақсадимиз: Жаҳолатга қарши – маърифат

Имони бутун, руҳи пок, иродаси бақувват, виждони уйғоқ одамни асло енгиб бўлмайди. Ана шундай фазилатларга эга бутун бир халқнинг қудратини тасаввур этиш қийинмас. Бугун бизни турли ахборот воситалари, хусусан, интернет сайтларининг хавфи, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари кўпроқ ташвишга солмоқда.

 

Маҳмуд аз-Замахшарий ҳаётига бир назар

Юртимизнинг турли ҳудудларидан  минглаб олим-у уламолар  етишиб чиқганлиги ҳеч кимга  сир эмас. Шундай уламолардан бири Маҳмуд  аз-Замахшарий ҳозирги Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида (ҳижрий 476-йил 27-ражаб ойида, милодий 1075-йил 19-мартида) Хоразимнинг йирик қишлоқларидан бири Замахшарда туғилган. У кишининг тўлиқ исми Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммаддир.

 

“Сен хотинингга хиёнат қилсанг, у сенга хиёнат қилмайдими?””

Бу олтмишлар атрофидаги одамни анчадан бери танийман. Кўрса ўзини кўрмаганга солиб олади. Мен билан саломлашмайдиям, гаплашмайдиям, аниқроғи гаплашолмайди. 

Чунки...   

 

Ер юзида бузғунчилик қилишдан сақланиш

Ер юзида бузғунчилик, фисқу фасоднинг тури кўп. Ҳар бир тури учун Аллоҳ таоло алоҳида жазо тайин қилган. Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қайси бир қавм савдода ўлчов ва тарозидан уриб қолса, Аллоҳ азза ва жалла уларга ёмғирни тўхтатиб қўяди. Қайси қавм зинони очиқчасига қилар экан, улар орасида ўлим кўпаяди, қайси қавмда рибо авж олса, улар тепасига ақлсиз кимсани ҳоким қилади, қайси қавм ичида қотиллик кўпайса, Аллоҳ улар устига душманларини ҳукмдор қилиб келтиради. Қайси қавм ичида баччабозлик зоҳир бўлса, уларни Ер ютиб юборади. Қайси қавм амри маъруф ва наҳйи мункарни тарк этса, уларнинг амаллари ва дуола­ри қабул бўлмайди”.

 

Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи (2-мақола)

 Имом Мотуридиий ва мотуридийлик йўналиши уламолари ҳанафийлик анъаналарига мос тарзда, балки ақидавий таълимотни янада ривожлантириб, ҳар томонлама мукаммал тарзда ўз даврларида юзага келган масалаларга жаваоб берганлар. Жумладан, улар юқорида зикр этилган иймон ва бошқа ақидавий масалаларни Қуръон ва суннага мос тарзда ечиб, жумладан, иймон шартига амалнинг кирмаслиги, унинг зиёда ва ноқис бўлмаслигини далиллар билан доимо таъкидлаб келдилар. Чунки, қайси бир юртимизда етишиб чиққан соҳа олимларининг асарларини олсак, айнан ушбу масала бўйича якдил қараш, яъни иймон бу – қалб тасдиғи ва тил иқрори эканлиги ҳамда у зиёда ва ноқис бўлмаслиги, ҳар бир қалбида иймони бор киши комил иймон соҳиби эканлиги, амал эса иймондан ташқари нарсалиги таъкидланган.

 

Фарзанд тарбиясида одоб-ахлоқнинг ўрни

Маълумки ҳар бир ота-она фарзандини баркамол бўлиб вояга етишини чин дилдан хоҳлайди ва бу борада барча машаққат ва қийинчиликларни бартараф этиш учун ҳаётини бахш этади. Фарзандларини соғлом бўлиб ўсишга, уларнинг таълим-тарбиясига аҳамият қаратади, уларни келажаги порлоқ, солиҳ инсонлар бўлиб вояга етиши учун бор куч ва имконияттларини сарф қилади. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир. Келажак тўғрисида қайғурмаслик, келажак уммат тўғрисида ўйламаслик юртнинг келажагига бепарво бўлишликдир.

 

Мазҳаб деса, энсаси қотадиганларга!

Хўп, мазҳабда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга эргашмас экансан, “мазҳаб” сўзини эшитсанг, энсанг қотар экан.

“Қуръон ва Суннатга эргашаман” деб бор овозинг билан бақирар экансан.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига уй ишларида кўмаклашар эдилар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.

Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «У зот аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар. Азонни эшитсалар, чиқиб кетар эдилар», деди».

Имом Бухорий ривояти.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Оишага «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нималар қилар эдилар?» деган эдим, «Кийимларини тикар, шиппакларини ямардилар, кишилар уйида қиладиган ишларни қилаверар эдилар», деди». 

Аҳмад, Ибн Саъд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Имом Термизий «Шамойил»да Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги лафзда ривоят қилади: «У зот ҳам ҳамма каби бир инсон эдилар. Кийимларини тозалардилар, қўйларини соғардилар, ўз ишларини ўзлари қилар эдилар».

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчалар буюк ва муҳим ишлар билан банд бўлишларига қарамай, уй ишларида аҳли­-оилаларига қарашиб юборар эдилар.

Манба: islom.uz

 

Каъбанинг еттита ҳақиқати

1. Каъба бир неча марта қайта таъмирланган. Баъзи тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Каъба ўн икки бора қайта таъмирланган. Энг охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда амалга оширилган.

 

Ислом – тинчлик дини

Бугун биз шундай даврда яшаяпмизки “фалон киши коинотда яшаш учун жой буюртма қилибди, фалон компания у номдаги энг юқори технологияларга эга маҳсулотини тақдимот қилибди, буниси қуёш нури билан ҳаракатланадиган учар машина ишлаб чиқибди”, деса ҳеч ким ажабланмай қўйди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг