Хабарлар

Вакиллигимиз ходимлари эътироф этилди

Бугунги кунда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам беришга, уларни қўллаб-қувватлашга мамлакатимизда жуда ҳам катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада ўзининг беқиёс ва беминнат хизматларини кўрсатиб келаётган, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари, Самарқанд тумани "Хўжа Аҳрори вали" жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров номларига "Хўжа Аҳрори вали" маҳалла фаоллари томонидан ТАШАККУРНОМА билдирилиб, МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ йўлланган. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ёқубжон домла номларига келган ушбу ташаккурномани ўқиб эшиттирар эканлар, келгусида бу каби хайрли ва савоб ишларни амалга оширишда барча туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳам ўз ташаббусларини кўрсатади, деган умиддамиз-дея ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

 

Булунғур туманидаги масжидларга ташрифлар амалга оширилди.

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида жойлардаги барча туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатибларимиз тақсимот асосида вилоятимизнинг Булунғур туманидаги масжидларга ташриф буюрдилар.

 

Қалблар мунаввар этилди

Бугун, “3 декабрь – халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ногиронлиги бор ҳамюртларимизга ВАҚФ хайрия жамоат фондининг Самарқанд филиали билан ҳамкорликда байрам дастурхон ташкил этилди.
Ушбу байрам дастурхони Самарқанд шаҳридаги “Чорбоғ” мажмуасида ташкил қилиниб, тадбирда мазкур фуқаролар билан дилдан маърифий суҳбатлар қилинди.
Тадбир Қуръон карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.

 

"Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқуловнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган иш режа асосида Хоразм вилоятидаги "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари ҳамда Самарқанд туманидаги “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ ХАТИБИ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муасссасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, “Хўжа Ахрор Валий” масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжон Қобилович ташриф буюрди.

 

Самарқандлик талабалар билан учрашув ўтказилди

Тошкент ислом институтига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, “Хўжа Ахрор Валий” масжиди имом хатиби Мансуров Ёқубжон Қобилович ташриф буюрди.

 

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ БАЁНОТИ (2022 йил 17 ноябрь)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳ таоло инсонни ердан яратар экан, унинг зиммасига яна шу қайтадиган жойи – ерни обод қилиш вазифасини юклади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди” (“Ҳуд” сураси 61-оят). Бошқа ояти каримада: “Ерни яроқли қилиб қўйгандан кейин унда бузғунчилик қилмангиз!” (“Аъроф” сураси 56-оят), деб келтирилган. Аллоҳ таоло ушбу икки ояти каримада ер ва уни ўраб турган табиатни асраб-авайлашга, ундан оқилона фойдаланишга буюради. Шунинг баробарида унга зарар етказишнинг ҳар қандай туридан қайтаради.

Ер ва ундаги барча неъматларни келажак авлодга соф ҳолатда етказиш ҳар бир инсон олдидаги муҳим вазифаларидандир. Айниқса, бу имон-эътиқодли кишилар қалбида улкан масъулият ҳиссини оширади.

Сўнгги йилларда жаҳонда кузатилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар, афсуски, юртимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Рўй бераётган чанг-тўзонлар, шунингдек, ёғингарчиликнинг камайиб ёки кўпайиб кетаётгани сўзимиз тасдиғидир. Бу ҳолат ҳар бир ақли расо кишини бефарқ қолдирмаслиги турган гап.

2022 йил 11 октябрь куни Президентимиз маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида ушбу долзарб масалага алоҳида тўхталиб, дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозимлигини таъкидладилар.

Президентимизнинг жонкуярлик билан айтган бу сўзлари – айни ҳақиқат. Чунки сўнгги пайтларда аҳоли орасида атроф-муҳитга беписанд, лоқайд қараш ҳоллари кузатилмоқда. Бундай ҳолатлар тобора кўпайиши натижасида глобал экологик муаммолар юзага келмоқда.

Муҳтарам юртдошлар!

Ислом дини доимо поклик ва озодаликка чақиради.

Аввало, қалбдан бошланган поклик руҳу танимизни, атроф-муҳит – яшаб турган ватанимизни озода сақлашга чорлайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Поклик имоннинг ярмидир”, – деб, бежиз айтмаганлар (Имом Бухорий ва Имом Молик ривояти). Бошқа ҳадиси шарифда: “Уйларингиз атрофини пок тутинглар”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Табароний ривояти). Юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, атроф-муҳит поклиги қалб поклиги билан бевосита уйғундир.

Уйларимиз атрофи, ариқлар, кўчалар, қабристон ва унинг атрофини ҳашар йўли билан тозалаш, бўш жойларга кўчат экишдек гўзал одат қадимдан халқимиз орасида урф бўлиб келган. Аммо таассуфки, сўнгги пайтларда юртдошларимиз бу қадриятлардан узоқлашаётгандек гўё.

 

Пахтачи туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 26 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблариҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 28 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пахтачи туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “ОАВдан тўғри фойдаланиш”,“Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”,“Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Бугун қисман Қуёш тутилиши кузатилади. Мусулмон одам нима қилиши керак?

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Унинг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда 2 соатдан зиёд давом этади.Қуёш юзасининг деярли 82 фоизи Ой томонидан тўсилади, Ўзбекистон ҳудудидан қаралганда — 68 фоизи. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади

 

21 октябрь—Ўзбек тили байрами муборак бўлсин

Азиз ва қадрли юртдошлар!

Сиз, азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан Она тилимизнинг мавқеи, буюклигини сақлашда ҳар биримиз масъулмиз. Буни асло унутмаслигимиз лозим.

 

Нарпай туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди

Бугун, 2022 йил 18 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 18та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 28 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Нарпай туманидаги 18 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Ахлоқсиз чаламулла, дейилаётган шахс аслида фирибгар!

Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида “Каттақўрғонлик чала мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилди” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, мазкур шахс Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлди.

 

Умра  сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.

 

ҚОЗОҒИСТОНДА ДИН ЕТАКЧИЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО ҚУРУЛТОЙИ БОШЛАНДИ

 Бугун, 14 куни Қозоғистонда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII-Қурултойи бошланди. Унда дунёдаги турли дин вакилларининг раҳбарлари, таниқли уламолар билан бир қаторда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам иштирок этмоқда.

Нуфузли халқаро анжуман давомида иштирокчилар томонидан дин соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар, динга боғлиқ бўлган глобал ва минтақавий масалалар муҳокама этилади. Тадбир ниҳоясида Қурултой декларацияси қабул қилинади.

Қурултойда жаҳонда маънавий-ахлоқий қадриятлар, динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда диний таълимнинг ўрни, динлараро мулоқот ва экстремизм ва терроризмга қарши курашда дин пешволарининг ўрни, жамият ривожида аёлларнинг ўрни каби йўналишларда маърузалар тингланиши ҳамда муҳокамалар ўтказилиши режа қилинган.

Тадбир тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

 

Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг