Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДДА ИЛК ТАРОВЕҲ ФАЙЗИ

 
 

Шу йил 10 март куни вилоятимиздаги 177 та масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди. Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар.

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла “Имом ал-Бухорий” жомесига ташриф буюриб, жамоатни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида мавъиза қилдилар.

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўқилаётган хатми Қуръон файзидан ўлкамизга Ҳақ таолонинг раҳмати ва қут баракаси ёғилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/03/2024 08:56;   Кўрилганлиги: 812
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/samarqandda-ilk-taroveh-fayzi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 19:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг