Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА АРАБ ТИЛИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТ БЕРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

 
 

#ХУШХАБАР: 

 Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-арабий” халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади.

 Мазкур имтиҳонда иштирок этиб, B1, B2, C1, C2 халқаро араб тили сертификатларини олмоқчи бўлган талабгорлар паспорт ё ID-карта билан институтга келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ушбу имконият ва қулайлик Тошкент ислом институти ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти ўртасида имзоланган англашув меморандуми асосида юзага келди.

Маълумот ўрнида мазкур ташкилот дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида тан олинган бўлиб, араб тилидаги билимларини баҳолаш, даражаларга ажратиш ҳамда уларга халқаро тоифадаги сертификатлар тақдим этади.

 “Ат-Танал ал-арабий” التّنال العربيّ – “Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш, гапириш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади. Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, жумладан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.

Тошкент ислом институти манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. (https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)

 Қўшимча маълумот учун телефон рақами:

 +99899-921-02-70

 Олий маъҳаддаги “Ат-Танал” имтиҳонлари тўғрисида хабардор бўлиш учун қуйидаги каналга аъзо бўлишингиз мумкин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 07/03/2024 15:14;   Кўрилганлиги: 185
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/toshkent-islom-institutida-arab-tili-boyicha-xalqaro-sertifikat-berish-yolga-qoyildi
Чоп этилган вақт: 05/05/2024 00:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг