Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

КЎЧАТ ЭКИШ САВОБИ КИЁМАТГАЧАДИР

 
 

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Пастдарғом тумани бош имом-хатиби О.Назаров ҳамроҳлигида тумандаги “Имом ота” жоме масжидига ташриф буюрди. Ташриф аввалида мазкур жомеда жамоат билан Пешин намозини адо қилди. Намоздан сўнг, ушбу масжид ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида масжид ҳудудидаги бўш ер майдонига 200 туб манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу тадбирга маҳалла масъуллари ва 100 дан зиёд масжид жамоаси ўз ҳиссасини қўшдилар. Дарахт экиш ишлари якунига етганидан сўнг, Зайниддин домла томонидан ушбу боққа “Рамазон туҳфаси” номи берилди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар “Афросиёб” ёнбағрида “Мерос Фарм” корхонаси ҳомийлигида 1000 туб гилос дарахти кўчатларини экиш ишларини бошлаб бердилар.

Куннинг иккинчи ярмида Пайариқ туманида ташкил қилинган “Имом Бухорий авлодлари” боғида ҳам мазкур йўналишдаги тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу тадбир давомида мазкур боққа 50 туб дарахт кўчатлари экилди. Ушбу тадбирларга ҳам Зайниддин домланинг шахсан ўзлари бош бўлдилар ҳамда мазкур тадбирга ҳисса қўшганлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 30/03/2024 18:16;   Кўрилганлиги: 921
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/kochat-ekish-savobi-kiyomatgachadir
Чоп этилган вақт: 05/05/2024 16:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг