Хабарлар

Йил имоми 2016 кўрик танлови ғолиблари тақдирланди

Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув замонида юрт меҳри, Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади. Анъанага мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги “Йил имоми – 2016” кўрик танловининг якуний, Республика босқичи 2016 йилнинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтди. Танловда Қорақолпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан вилоят босқичларида ғолиб бўлган ўн тўрт нафар иқтидорли имом-хатиблар қатнашишди.

 

ИМОМЛАРИМИЗ ФАОЛИЯТИДАН

Ўтган ҳафтада вилоятимиз имом хатиблари томонидан талай тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Қуйида уларнинг энг аҳамиятларини келтирамиз:

 

МУСТАҚИЛЛИК ВА ДИНИЙ ҚАТРИЯТЛАР РИВОЖИ МАВЗУИДАГИ РЕСПУБЛИКА АНЖУМАНИ

2016 йил 2 ноябрь куни Бухоро вилоятининг “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасида уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуида республика анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мустақиллик йилларида диний қадриятлар тикланиши асоси, динимиз тикланиши учун очиб берилган имкониятлар, диний кадрлар тайёрлаш натижалари каби диний қадриятларимиз ривожига қаратилган мавзуларда сўз юритилиб, муҳокамалар олиб борилди.

 

САХОВАТ УЙИГА ТАШРИФ

Юртимиз истиқлолга эришгандан буён аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, айниқса ўзгалар ёрдамига муҳтожлар, ёлғиз кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида қатор таҳсинга лойиқ ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА ТАШРИФ

2016 йил 31 октябрь куни Жомбой тумани “Иброҳим ота” жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ўтказиб, уларга совға-салом ва озиқ-овқатлар улашилди.

 

Зам-зам суви музлатилди... япониялик олимлар ҳайратда!

Япониялик олимлар Зам-зам суви устида тажриба ўтказишди. Натижа шуни кўрсатдики, Зам-зам суви музлатилганда ажойиб кристалл ҳосил бўлди. Буни кўрган олимлар ҳайратдан ёқа ушлашди. Тасвир Масжидул Ҳаромнинг қуш учадиган баландликдан олинган тасвири билан бир хил эди. Қуйидаги тасвирда Зам-зам сувининг кристалл ҳолатини кўришингиз мумкин.

 

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ 18 ЁШДА

Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришгач, шонли ўтмишимиз, шавкатли тарихимиз қайта бўй кўтарди. Улуғ бобокалонларимиз қолдириб кетган бой меросимиз тикланиб, уларнинг қабрлари, қадамжолари обод этилди. Қаерга бормайлик, обод масканлар, виқорли масжиду-мадрасалар, салобатли гумбазу-минораларни кўриб, қанчалик буюк аждодларнинг авлоди эканимизни ҳамиша ёдимизда тутамиз.

 

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрдилар

18 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси иштирокчилари 19 октябр куни Шарқ дурдонаси бўлган Самарқандга ташриф буюрдилар.

 

САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ

18 октиябр куни Самарқандда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Амир Темур ордени берилган кун муносабати билан вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Унда кўплаб ташкилот ва жамоат бирлашмалари вакиллари қаторида вилоят бош имом хатиби Н.Исламов ва бош имом ўринбосари З.Эшонқулов иштирок этди.

 

ИМОМ ХАТИБЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

2016 йил 15 октябр куни Самарқанд вилоятидаги барча расмий масжид имом хатиблари иштирокида учинчи чорак якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳридаги "Хўжа Абду Дарун" жоме масжидида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Н.Исламов, вакил ўринбосари З.Эшонқулов, вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари Б.Улмасов, Ш.Шодиев, шаҳар ва туман бош имомлари ҳамда барча имом хатиблар иштирок этди.

 

ПАХТАКОРЛАРДАН ҲОЛ СЎРАЛДИ

Маълумки, бугунги кунда юртимизнинг барча вилояту туманларида миллий бойлигимиз – пахта йиғим-терим ишлари авжига чиққан. Пахта майдонларида фермерларимиз ёмғирли кунлар келиб қолмасдан оқ олтинни териб олишга асдойдил киришганлар. Юртдошларимиз ҳам бу хайрли ишга ҳиссаларини қўшиш мақсадида ҳашарга отланганлар. Диний соҳа ходимларининг ҳам ушбу умумхалқ ҳашарига муносиб тарзда ҳисса қўшаётганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

 

САМАРҚАНДЛИК БАРЧА ҲОЖИЛАР ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ АДО ЭТИБ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ

2016 йилги ҳаж мавсуми ҳам тобора ниҳояланиб бормоқда. Самарқанд вилоятидан борган ҳожиларнинг барчаси Ислом динининг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келишди.

 

АНОНС."ҲИДОЯТ САРИ" КЎРСАТУВИ

23 сентябр (Жума) куни соат 18:55 ҳамда такроран 26 сентябр 14:15да "Ўзбекистон" телеканалида “Ҳидоят сари кўрсатуви” эфирга узатилади. “Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб” мавзусида бўлиб ўтадиган кўрсатувда Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов бошловчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди имом хатиби Ҳомиджон Ишматбеков, Тошкент шаҳар “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом хатиби Эрдон Эсонов, исломшунос Соатмурод Примов иштирок этади.

 

МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Жорий йилнинг 17 сентябр куни Самарқанд шаҳар “Камолот” МФЙ ҳудудида жойлашган 13-сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар иидораси Самарқанд вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова, Самарқанд шаҳар отинойилари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг