Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон ойи олди йиғилиши

 
 

2017 йил 24 май куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари ҳамда Хатми Қуръон ўтказиладиган масжид имомлари, хатмга ўтадиган қорилар иштирокида Рамазон ойи олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича маслаҳатлашиш, келишиб олиш мақсадида ўтказилган йиғилишда масжидлар ва уларнинг атрофида, масжидларга туташ зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш, таровеҳ намози, ифторлик ва саҳарлик вақтларини белгилаш, масжидларда ибодат учун қулай шароитлар ташкил этиш чораларини кўриш масалалари муҳокама этилди.

Хатми Қуръон ўтказиладиган масжид имом хатибларига алоҳида топшириқ берилиб, қорилар учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган рўйхатдан ташқари қориларни жалб этишга йўл қўймаслик таъкидланди.

Рамазон ойи давомида масжидларда огоҳликни оширишга доир кўрсатма ва топшириқлар берилиб, муборак ойнинг тинч-осуда ўтказилишида имом-хатибларнинг масъулиятини кучайтириш лозимлиги уқтирилиб, шаҳар ва туман бош имомларига бу борада амалий ишлар кўриш вазифаси юклатилди.

Йиғилиш сўнгида Рамазон ойининг осуда ўтиши, ундан унумли фойдалинишни насиб этишини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 24/05/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2893
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/ramazon-oyi-oldi-yigilishi
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 17:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг