Долзарб мавзу

Ёшлар тарбияси — жамиятдаги муҳим масала!

Дарҳақиқат, инсон ҳаёти бир неча босқичларга бўлинади. Бу босқичлар ичида умрнинг ёшлик босқичи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ёшлик инсоннинг энг нозик даври ҳисобланиб, инсоннинг қувватга тўлган ва ҳаракатчанлиги зиёда бўлган вақтидир. Шу билан бирга бу давр инсоннинг ҳаёт йўлларининг чорраҳасида турган пайти ҳамдир. Агар, ўша чорраҳада яхши йўлга кириб олинса, ўзи, оиласи, халқи, ватани учун жуда катта яхшилик сари юзланган бўлади. Агар, Аллоҳ таоло кўрсатмасин, мазкур чорраҳада ёмон йўлга бурилиб кетса, ўзи, оиласи, халқи, ватани учун кўнгилсиз ҳодисалар сари қадам қўйган бўлади.

 

Уч нарса ортга қайтмайди!

  • Сўз – агар қўйиб юборилса,
  • Ўқ – агар отилса,
  • Вақт – агар ўтказиб юборилса.

 

Аллоҳга таваккал қилиш — иймоннинг аломатидир!

Мусулмон кишининг умумий эҳтиёжларида Аллоҳга таваккал қилиши – унинг иймонининг аломатларидандир. Бу борада ризқ ва уни ҳосил қилиш учун Аллоҳга таваккал қилиш ўз исботини топади.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга қилган муомалалари.

Робиъул аввал — суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлид ойида эканмиз, Ул зотнинг хулқи тўғрисида тўхталиб ўтиш ва сиратларини дарс қилиш уммат учун фахрдир.

 

ЯНГИ МАСЖИДЛАР ОЧИЛИШИ ДАВОМ ЭТАДИ! Ёхуд масжид очишга тўсиқ бор дегувчиларга муносабат

Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади. Охирги вақтларда диёримиздаги масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва ваъз-насиҳатлар тинглаш учун кенг имкониятлар муҳайё этилмоқда.

 

Келажак уммат тўғрисида ўйламаслик юртнинг келажагига бепарво бўлишликдир!

Маълумки, ҳар бир ота-она фарзандини баркамол бўлиб вояга етишини чин дилдан хоҳлайди ва бу борада барча машаққат ва қийинчиликларни бартараф этиш учун ҳаётини бахш этади. Фарзандларини соғлом бўлиб ўсишига, уларнинг таълим-тарбиясига аҳамият қаратади, уларни, келажакни кўрадиган солиҳ инсонлар бўлиб вояга етиши учун бор куч ва ҳаракатларни сарф қилишади. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир. Келажак тўғрисида қайғурмаслик, келажак уммат тўғрисида ўйламаслик юртнинг келажагига бепарво бўлишликдир.

 

“Луғат ва истилоҳ” – “моҳият ва мутаносиблик”.

Модомики диний маълумотларни ижтимоий тармоқлардаги маърузалардан ва мақола, китоблардан олиб илмимизни бойитарканмиз, бу усулдан тўғри фойдаланишни ҳам ўрганишимиз керак.

 

ЁЛҒОНЧИЛИК ОҒИР ГУНОҲ

Бугунги кунда жамиятимизда кенг тарқалган иллатлардан бири ёлғончиликдир. Минг афсуслар бўлсинки, бу иллат одамлар орасида жуда ҳам авж олмоқда. Айниқса уяли алоқа воситаларидан фойдаланишда ёлғон гапиришлик кўпайиб бормоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бандаларини ёлғон гапиришдан қайтарган. Ёлғон гапириш энг оғир гуноҳлардан саналади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда ёлғон ҳақида 167 та оят нозил бўлган.

 

“Бағрикенглик”нинг икки кўриниши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Қуръон ўқиб йиғламайдиган кўзларимиз учун йиғлайлик.

Қуръон Карим мўъмин-мусулмонларнинг кундалик дастури амали бўлганлиги учун уни доим ўқиб, эшитиб унга амал қилиб боришга буюрилганмиз. Қуръон Карим тиловатининг ўзи бир ибодат. Усмон ибн Аффон р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бундай деганларини ривоят қилади: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатувчиларингиздир”. (Имом Бухорий ривояти).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг