Долзарб мавзу

ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ

Фитна сўзи арабча сўз бўлиб  синов имтихон деган маноларни англатади, олтин ва кумушларни мадандан айириб тозалаб олишга ҳам, фитна дейилади инсоннинг фитнадан саломат бўлишлиги унинг иймони куфр ва нифокдан саломат бўлганлигига далолат қилади. Энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир. Келинг, фитна хақида келган айрим оят ва ҳадислар билан танишайлик.

 

Муҳтож кишиларга ёрдам бериш улкан савобли иш

Аллоҳ таоло: «Бас, у довон ошиб ўтмади. Довон нима эканлигини сенга нима билдирди? Қул озод қилишдир. Ёки очарчилик кунида таом беришдир. Қариндош етимга. Ёки тупроққа қорилган мискинга», деган (Балад сураси, 11-16-оятлар).

 

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ БАҒДОД ВА САМАРҚАНДДА ИМТИҲОН ҚИЛИНИШИ

Имом Бухорийнинг зеҳни ва ёдлаш қобилияти жуда кучли бўлгани учун устозлари уни ниҳоятда ҳурмат қиларди ва олдида дарс айтишдан қўрқиб турарди. Фатҳ ибн Нуҳ Нишопурий: “Мен Ибн Маданийни олдига келганимда, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий унинг ўнг тарафида ўтирганини кўрдим. Ибн Маданий ҳадис айтганида хато қилиб қўйишдан қўрққанидан унга қараб қўярди”, деди. Муҳаммад ибн Салом: “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий мени олдимга кирганида ҳайратланардим ва мени қўрқув босарди. Яъни, уни олдида хато қилиб қўйишдан қўрқардим”, деди. Абу Амр Хафоф: “Агар мен ҳадис айтиб турганимда, мана шу эшикдан Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий кириб қолса мени қўрқув босади”, деди. Имом Бухорийнинг зеҳни ва ёдлаш қобилияти кучлилигини билиш учун содир бўлган имтиҳон бир неча манбаларда келган.

 

Қуръони каримда қиссаларнинг аҳамияти

Қуръони каримда ўтган пайғамбарлар, ўтмишдагиҳодисалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида рўй берган воқеаларга тааллуқли қиссалар келтирилган.Уларнинг дин йўлида ваъз насиҳатлар олиш ва иймонни сайқалашда муҳим ўрни бор. Бу ҳақда Қуръони каримда:

 

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (олтинчи қисм)

Иккинчи фасл

Мусулмон бўлмаганларни қатл қилишда экстремистик жамоаларнинг иддаолари

 

МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ: БОБУР МИРЗО – ЭЪТИҚОДИЙЙА (ИЙМОН-ЭЪТИҚОД КИТОБИ) (Иккинчи мавзу)

ЭЪТИҚОДИЙЙА (ИЙМОН-ЭЪТИҚОД КИТОБИ)

 

НАЗМ

 

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.

 

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” (бешинчи қисм)

IV.   Мадина ҳаётининг кейинги даври 

Биз Мадина ҳаётини кейинги даврини дин, эътиқод маъносида фақат Ислом динининг ҳукмронлик даври бўлган деб тушунсак янглишамиз. Чунки Ислом дини ва мусулмонлар, бошқалардан фарқли равишда шаҳар аҳолисини ғайридинлардан тозалаб аҳолини Ислом  динга ўтишга мажбурлаш,  қабул қилмаганларни эса шаҳардан бадарға қилиш каби амалиётларни истамас эди. Ҳатто Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган пайтларида ҳам Мадинаи Мунавварада яҳудийлар мажуд бўлиб улар ибодатларини ҳам тўлиқ бажарар, савдо-сотиқларини ҳам йўлга қўйиб, шаҳарда хавфсиз яшар эди.  Албатта, аввалгидек шаҳарда улар учун хос яшаш манзиллари ва ўралган ҳарбий истеҳкомлар бўлмаган. Аммо улар Мадинада мусулмонларни ҳимоясида шу жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тинч-хотиржам яшар эдилар.

 

“Биз барча шерикларимиз билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқиши унинг мазкур халқаро ташкилот ишидаги иккинчи иштироки ҳисобланади. Юртбошимиз дунё минбаридан туриб минтақа ва жаҳон ҳамжамияти учун муҳим саналган умумсиёсий масала ва таклифларни ўртага ташлади. Биз учун ушбу нутқнинг алоҳида аҳамиятли жиҳати шундан иборат бўлдики, белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, мазкур халқаро ташкилот одатда дунё бўйича олтита тилдан фойдаланади. Давлатимиз раҳбари тарихда илк бор ўз она тили – буюк Навоий, Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангубердининг тилида сўз айтиши, албатта, тарихий воқеадир.

 

Умрнинг қадри ҳақида

Доно халқимиз умрни оқиб ўтаётган дарёга ўхшатади. Дарҳақиқат, юз ёшга кирган киши ҳам,  дунёга келиб ҳеч қанча яшамаганлигини тан олади. Бу фоний дунёнинг битмас туганмас ишларини охирига етказа олмаганлигидан шикоят қиладиганлар ҳам топилади.

 

Уламоларнинг Қуръонга бўлган муҳаббатлари!

Қуръонсиз киши руҳсиз тана кабидир. Мусулмон кишининг мусулмон эканлиги унинг Қуръонга бўлган муҳаббатида акс топади. Уламолар Қуръони каримга жуда муҳаббатли бўлишган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг ҳам Қуръони каримга муҳаббатимиз чексиз! Киши Қуръони каримга муҳаббати янада кучайишлигини ҳоҳласа, уни тадаббур ва маъноларини тушуниб ўқимоқлиги лозим! Қуйида уламоларимизнинг Қуръони карим ҳақида айтган гапларига назар ташласак:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг