Долзарб мавзу

ТУШКУНЛИКНИ ТАРК ҚИЛ!

Тобеъинлар саййиди Ато ибн Аби Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ қоп-қора, ғилай, чўлоқ, бурни Миср ловияси каби пучуқ киши эди. Кейинчалик кўзи кўр бўлиб қолди. У ҳақида Иброҳим Ҳарбий шундай дейди:
"Ато Маккалик бир аёлнинг қули эди. Унинг бурни Миср ловиясига ўхшар эди".
Шунча нуқсони бўла туриб уни нима ишлар қилди деб ўйлайсиз?!
У синиб қолдими? Бу машаққатлардан қутилиш учун зор-зор йиғладими?

 

Умр жуда қисқа

Бир куни Нуҳ алайҳиссалом йиғлаётган бир аёлни кўрдилар ва ундан нима учун йиғлаётгани ҳақида сўрадилар.
Аёл: - Ёвайлато, ёшгина ўғилчамдан айрилиб қолдим, у ҳали жуда ҳам мурғаккина, норасида эди, шунинг аламига чидолмай йиғлаяпман, деб жавоб берди.
Нуҳ алайҳиссалом: - Ўғлингни ёши нечада эди?- деб сўрадилар.
Аёл: - Эндигина 300 (уч юз) ёшга тўлган эди, - деди.

 

Қайтар дунё

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ўз отинойилик фаолиятимдан келиб чиқиб бир воқеани сиз азизларга айтиб бермоқчиман.
Бир онахон, "ёз болам, мен бир замонларда бўлган ҳаётимни айтиб берай" деб ўзлари таклиф этдилар.
~Чолим билан саккиз болали бўлиб тинчгина яшаб ўтдик.
Лекин бобонг раҳматлини битта хато айтиб қўйган гаплари,қайтар дунё бўлиб келдида, у бечорани бу дунёдан олиб кетди.
Бобойим бироз ўжар, колхозда сувчи, ғўзаларни суғориш паллада уйдан саҳар кетиб жуда кеч келар эдилар.
Агар бир аччиқлари чиқса ҳеч ким у кишини тўхтата олмас эди.
Қўшни бригадда Ғани деган оёғи оқсоқ сувчи бола бор эди.

 

КАЛОМ ИЛМИНИ ЎРГАНИШ ҲУКМИ

«Аммо, бу илмнинг ҳукмига келсак, фарзи кифоядир. Бунга Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу ишора қилганлар. Қуйида у зотнинг гапларини келтирамиз. Шунингдек, Имомул Ҳаромайн, Ҳалиймий, Байҳақий, Ғаззолий, Рофеъий, Ёфиъий, Нававий, Ибн Асокир, Тийбий, Маҳаллий ва Ҳайтамий каби уламолар ҳам (бу илмнинг фарзи кифоя эканини) очиқ-ойдин баён қилишган. «Мултақот» ва «Татархония» асарларида ҳам шундай зикр қилинган.

 

Агар Аллоҳга бошқа эҳтиёжингиз бўлмаса

Маҳмуд Ғазнавий Исломни ёйиш учун Ҳиндистонга 18 марта сафар қилган. Шу сафарларнинг бирида қўшин шиддатли қаршиликка дуч келди. Бу оғир ҳолдан қутулиш учун султон Аллоҳга шундай ниёз этди: «Эй роббим, сен ёрдам берувчисан, бизларга ёрдам бер. Агар ушбу жангда ғолиб чиқсам, қўлга киритган ўлжамнинг ҳаммасини фақирларга тарқатаман».

 

ЭЪТИҚОД ВА АХЛОҚ

Абу Салама розиёллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди чиққан пайтида Умму Саламанинг қавми Бани Махзумдан кишилар келиб: "Ўзинг кетавер, аммо хотинингни кетгани қўймаймиз", деб хотини билан боласини олиб кетишди. Абу Салама розиёллоҳу анҳу ноилож ўзи Мадинага кетди. Устига-устак Абу Саламанинг қавми хотинининг уруғи бўлмиш Бани Махзум қабиласига келиб: "Салама бизнинг фарзандимиз", деб Умму Саламадан болани тортиб олиб ўзлари билан олиб кетишди. Онаизор ҳам эридан, ҳам боласидан ажралиб бўзлаб қолди. Бир йил ана шундай ҳолда ўтди.

 

Сохта салафийлар Куръон тиловатини Ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб биладилар.

Ислом динидаги инсон вафот этгандан сўнг уни хотирлаш, ортидан хайрли дуолар қилиш, қилинган яхшиликларнинг савобини бағишлаш каби гўзал кўрсатмалар унинг инсонийлиги, яхшилик ва эзгулик дини эканидан нишонадир. Қуръони каримда мусулмонлар ўз ўтмишдошларини хотирлаб, хақларига мағфират сўраб дуода бўладиган уммат, дея таърифланган.

“Таҳовий ақидаси” китобида қуйидагилар айтилади: “Тирикларнинг дуо ва садақаларида маййитлар учун фойда бордир”. Яъни, банданинг тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади. Бун­га мисол “Киши ўлса унинг амали тўхтайди, фақат уч нарсадан бошқа…” маъносидаги ҳадис.

 

Аллоҳ хоҳлаган жойда

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умардан, розияллоҳу анҳу, сўради:
— Қуръонда: «Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...» (Оли-Имрон, 133, мазмуни) дейилган. Хўш, айтингчи, унда дўзах қаерда бўлади?

 

“Китоб ас-савод ал-аъзам” катта жамо

“Китоб ас-савод ал-аъзам” катта жамоа – аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид китоб бўлиб, машҳур олим Ҳаким Самарқандий томонидан ёзилган.

Асар араб тилида ёзилган бўлиб, унда аҳли сунна вал жамоа эътиқодига доир олтмишдан зиёд ақидавий масалалар баён этилган.

Ушбу масалалар аҳли суннанинг белгиси экани, уларга ишонмаганлар эса аҳли суннадан эмаслиги таъкидланган.

 

Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар. Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг