Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аллоҳ хоҳлаган жойда

 
 

Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:
“Бир яҳудий Ҳазрати Умардан, розияллоҳу анҳу, сўради:
— Қуръонда: «Жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер баробарида...» (Оли-Имрон, 133, мазмуни) дейилган. Хўш, айтингчи, унда дўзах қаерда бўлади?


Умар, розияллоҳу анҳу, саҳобаларга:
— Бу одамнинг саволига жавоб беринг, — дедилар. Бироқ ҳеч кимдан жавоб чиқмади. Шунда Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу, яҳудийдан:
— Ҳар куни кўриб турганингдек, кечқурун ҳамма ер зимистонга бурканади. Айтчи, тун чўкканида кундуз қаерда бўлади? — деб сўрадилар.
— Аллоҳ хоҳлаган жойда.
— Ундай бўлса, дўзах ҳам Аллоҳ таоло хоҳлаган жойдадир.
Иттифоқо, яҳудий ҳаяжонини яширолмай:
— Эй мўминларнинг амири! Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ таоло нозил қилган китобда (Тавротда) ҳам худди сен айтганингдай ёзилган, — деди.

Амиров Тўлқин тайёрлади.


Киритилган вақти: 26/11/2021 06:54;   Кўрилганлиги: 410
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/alloh-xohlagan-joyda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 18:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг