Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КАЛОМ ИЛМИНИ ЎРГАНИШ ҲУКМИ

 
 

«Аммо, бу илмнинг ҳукмига келсак, фарзи кифоядир. Бунга Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу ишора қилганлар. Қуйида у зотнинг гапларини келтирамиз. Шунингдек, Имомул Ҳаромайн, Ҳалиймий, Байҳақий, Ғаззолий, Рофеъий, Ёфиъий, Нававий, Ибн Асокир, Тийбий, Маҳаллий ва Ҳайтамий каби уламолар ҳам (бу илмнинг фарзи кифоя эканини) очиқ-ойдин баён қилишган. «Мултақот» ва «Татархония» асарларида ҳам шундай зикр қилинган.

Аммо, бу илмнинг мазаммат қилингани тўғрисида айтилган гаплар бидъат ва ҳавойи нафсга эргашган кишиларнинг гапларига эҳтимол қилинади. Бу илмни инкор қиладиган кишиларнинг «Баъзи салафи солиҳлар калом илмига шўнғиб кетмаганлар» деган сўзларига жавоб қуйидагичадир: Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу айтадилар: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бу илмга киришмаганлар. Чунки, у зотларнинг мисоллари худди ораларида уларга қарши уришадиган киши бўлмаганлиги сабабидан қурол ишлатишга эҳтиёжи бўлмаган жамоа кабидир. Биз эса, бизларга таъна қиладиган ва қонимизни ҳалол санайдиган кишилар билан балоландик. Орамиздан ким адашган, ким тўғри йўлда эканини билишни ва ўзимиз ва ҳарамимизни ҳимоя қилишни имкони қолмади. Бизларга қарши курашадиганлар билан балоландик. Шу сабабдан бизларга «қурол» ишлатиш (яъни, фикрга қарши фикр билан курашиш) лозимдир» иқтибос тугади».

«Бадрул анвор шарҳу фиқҳул акбар» асаридан, Шайх Иброҳим Низол Оли Роший ҳафизаҳуллоҳ

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 27/11/2021 08:02;   Кўрилганлиги: 452
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/kalom-ilmini-organish-hukmi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 15:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг