Мақолалар

“Энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир”

Ҳар қандай бино чидамли, узоқ йиллар хизмат қилиши учун унинг асоси- пойдевори мустаҳкам бўлиши лозим. Кейинги уч йил мамлкатимизнинг “муҳташам биноси” қурилиши учун асос вазифасини бажарди десак муболаға бўлмайди. Энди навбат иморатнинг деворларини қуриш.

 

Қиёмат кунида гуноҳлар сўралмайдими?

Бир домла укамиз ҳикоя қиладилар:
– Бир куни уйга кириб келсам, онам “ўғлим, қўшниникига чиқувдим. Қўшни хотин “Қиёматда ҳаммани савоби-гуноҳи сўралади, деб эшитгандим. Нега Қуръонда акси ёзилган”, деди, аслида ҳам шундайми, деб сўраб қолдилар.
– Қуръоннинг қаерида шундай деб ёзилган экан, онажон? – дедим. 

Қўшни хотин арабча саводи йўқ, кирил алифбосидаги беш-олти китобни ўқиган аёл эди. Онам “Ар-Раҳмон” сурасининг 39-оятини кўрсатдилар.

39. «Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!».

Мен онажонимга тафсир китоблардан қараб беришимни айтиб, кутубхонага кирдим. Кетяпман-у хаёлимни оятнинг нега бундай маънода келгани эгаллаб олган эди. Муборак тафсирни очиб ўқиганимдан кейин Аллоҳнинг оятлари ҳақ эканлиги, ҳеч бири ғалат-иштибоҳ билан келмаганига амин бўлдим. 

Бу дунёда бирор гумондорни айблаш учун исобот-далиллар йиғилади, фото-видео кадрлари, бошқа кишиларнинг гувоҳликлари сўралади. Ҳаммаси мос келгачгина, унинг айби бўйнига қўйилади. Сўнг унга жазо берилади. 

Суранинг 41-оятида гуноҳкор бандалардан нега гуноҳлари сўралмаслигининг изоҳи келади.

41. «(Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)».

Тафсирда айтилишича, Қиёмат кунида инсдан ҳам, жинлардан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани сўраб ўтирилмайди. Ўша даҳшатли Кунда банданинг ўзи қилган айбини билиб, барча аъзолари гувоҳлик бериб турган, ҳатто юзидан унинг ким эканлиги билиниб турган пайтда ундан қилган гуноҳларини сўрашга ҳам ҳожат йўқ. 

Барчамизни Қиёмат кунидаги саволларимиз осон бўлсин, Аллоҳ ҳидоятидан айирмасин!

Ёқуб УМАР

Манба: Azon.uz

 

Давр нафаси

Бу йил ниҳоятда катта қизиқиш билдирилаётган ва интиқлик билан кутилаётган Президентимизнинг парламентга мурожаатномасидан биз – самарқандлик имом-хатиблар, диний идоралар вакилларининг ҳам орзу-умидларимиз, ниятларимиз бисёр.

 

 

Ёлғончилик оғир гуноҳ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Кишилик жамиятда инсонлар азалдан бир бирлари билан ижтимоий, иқтисодий муносабатларида, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлигида ростгўйлик алоҳида муҳим ўрин тутади. Ростгўйликнинг зидди - ёлғончиликдир. Ёлғон - жамият аъзолари ўртасида у ёки бу ҳолат, воқелик ёки шунга ўхшаш ижтимоий муносабат ва муомалага нисбатан нотўғри тасаввур уйғотиш (шакллантириш) ҳисобланади.

 

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД (САВ)НИНГ ИККИ ҚЎШНИЛАРИ

Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий саҳобийлардан бирининг боғига кирдилар. Боғнинг салқинроқ бир жойида суви қуриб қолган бир кичикроқ қудуқ бор эди.

 

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Фаолият услублари)

 Ато Абу Рушта бошчилигида ҳаракат 2006 йилдан «Ҳизбуллоҳ»нинг террорчилик амалиётларини қуллаб-қувватлаб, Исроил-Ливан можаролари (исроиллик оддий аскар Геладнинг олиб қочилиши)да иштирок этган ҳамда АКШ Исроил, Европа иттифоқи ва Россияга қарши қуролли «жиҳод» эълон килган.

 

Чумоли тўплаган дон нега униб чиқмайди?

Ажойиб маълумотлардан бири:
Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. 

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир».
 (Тоҳа сураси, 50 оят)

Қудратуллоҳ Аҳмад тайёрлади

Манба: Azon.uz

 

СИЛАИ РАҲМ ФАЗИЛАТЛАРИ

         “Силаи раҳм” арабча сўз бўлиб, “сила” - боғламоқ, “раҳм” –қариндошлак, маъноларини англатади яъни, “қариндошлик  риштасини боғлаш” маъносидадир. Қариндошлар деганда, аввало ота-она, фарзандлар, ака-ука, опа-сингиллар ва яқин қариндошлар тушунилади. Ислом динида аввалдан қариндошлар билан яхши муомала қилишга буюрилади. Ҳаттоки, қариндошлар билан борди-келди қилиб, улар билан ришталарни боғлашни ибодат даражасига кўтарган.

 

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Молиявий манбалари)

 Маълумотларга кўра, «Ҳизбут-таҳрир» катта молиявий базага эга. Айрим кузатучиларнинг хулосаларига кўра, «Ҳизбут-таҳрир»нинг бошқарув вакиллигини улар билан доимий алоқада бўлган халқаро тер- рорчилик ташкилотлари ҳам қуллаб-қувватлаб келган.

 

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Ташкилотнинг назарий манбаалари)

 Таълимот назарияси Набаҳоний ва унинг издоши Абдул Қаддим Заллумнинг “Ислом низоми”, “Ислом давлати”, “Халифалик”, “Исломий оламга қайноқ нидолар”, “Ҳизбут-таҳрирнинг тушунчалари”, “Демократия-куфр низоми” ва “Сиёсий онг” китобларида баён этилган.

 

Фитналардан узоқ бўлайлик!

Муқаддас Ислом дини таълимоти инсонларни доимо ўзаро ҳурмат, биродарлик, ота-онани ҳаққи, фарзандлар ҳаққи, қўни-қўшничилик ҳақлари, табиат ва борлиққа муносабат, ҳатто бошқа диндагилар билан ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик асосида ҳаёт кечиришни тарғиб қилади. Ислом сўзининг маъноси тинчлик дегани. Тинчлик бор жойда тараққиёт бўлади, орзу-ҳаваслар амалга ошади. Аммо, холва деган билан оғиз чучумаганидек, бугунги тинчлик ва фаровон ҳаётимиз ҳам ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунда, ҳукуматимиз бошчилигида қанчадан-қанча ходимларнинг заҳматли меҳнати борлигини қалбан ҳис қилишимиз керак ва юртимиз тинчлиги учун ҳар биримиз ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшишимиз керак.

 

"Мен дин кишиларини ёмон кўраман..."

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Хонамга бир қиз кирди. Аввал унинг кийиниши менга ёқмади. Аммо унинг кўзида ва ҳолатида кишининг раҳмини келтирадиган ғам ва маҳзунлик кўрдим. У ўтиргач менга ташвишлари ҳақида гапирди ва мендан яхшилик умид қилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг