Мақолалар

Отинойи ким?

Мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги 2-3 йил ичида мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний жабҳада ҳам чуқур ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг диний-маърифий савиясини ошириш, бидъат-хурофотларга барҳам бериш, қалбларга соғлом исломий ақидани сингдиришга эътибор қаратилмокда. Бу жараёнда диний соҳа ходимлари, хусусан отинойилар фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир.

 

ТАСАВВУФ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАРИҚАТЧИЛИК

           Ислом динида ҳижрий 3-асрга келиб, сўфийлар ва тасаввуф таьлимотлари  ва тариқатчилар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда ҳам бор. Унинг аҳллари ўзларини ҳақиқий Исломдаги энг тўғри йўлдагилар деб ҳисоблайди. Агар тасаввуфни тақводоролик йўли десак, у Исломнинг ўзгинаси бўлади. Аммо Қурьони карим, ҳадиси шарифларда фақат деган ибора мавжуд, тасаввуф эмас.

 

Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз

Маълумки, муқаддас динимиз кишиларни бир-бирлари билан яхши муомалада бўлишга, ҳамда таом улашишга буюради. Фазилатли ва ихлосманд халкимиз қадимдан бу суннатларга амал қилиб келади. Мана шундай чиройли суннатлар жумласига никоҳ тўйини ҳам киритиш мумкин. Никоҳ икки бегона, номахрамни бир-бирига ҳалол қилганни сабабли, уни эълон қилишдир.

 

3-4 ХИЛ ОВҚАТСИЗ ТЎЙ ЎТМАЙ КОЛАДИМИ?

Бугун тўй, марака, маросимларда 3-4 хил таом тортилиши керак, деган тушунчалар кўпчилигимизнинг қорин ғамига муккасидан кетганимиздан дарак. Аслида ортиқча овқат еган ёки ичимлик ичган одамнинг тана­си оғирлашади, тоат ибодатида ҳаловат йўқолади. Меҳнат қилишга малолланиб қолади.

 

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Структураси)

“Ҳизбут-таҳрир”нинг аъзолари ўртаси-да мансабдорлик вазифалари аниқ белгиланган бўлиб, унга кўра “Амир қиёдат” (дунё буйича халифалик давлатининг энг катта раҳбари), “мўътамад”

 

Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш кун тартибидаги доимий масала

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда.

 

“Энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир”

Ҳар қандай бино чидамли, узоқ йиллар хизмат қилиши учун унинг асоси- пойдевори мустаҳкам бўлиши лозим. Кейинги уч йил мамлкатимизнинг “муҳташам биноси” қурилиши учун асос вазифасини бажарди десак муболаға бўлмайди. Энди навбат иморатнинг деворларини қуриш.

 

Қиёмат кунида гуноҳлар сўралмайдими?

Бир домла укамиз ҳикоя қиладилар:
– Бир куни уйга кириб келсам, онам “ўғлим, қўшниникига чиқувдим. Қўшни хотин “Қиёматда ҳаммани савоби-гуноҳи сўралади, деб эшитгандим. Нега Қуръонда акси ёзилган”, деди, аслида ҳам шундайми, деб сўраб қолдилар.
– Қуръоннинг қаерида шундай деб ёзилган экан, онажон? – дедим. 

Қўшни хотин арабча саводи йўқ, кирил алифбосидаги беш-олти китобни ўқиган аёл эди. Онам “Ар-Раҳмон” сурасининг 39-оятини кўрсатдилар.

39. «Ана ўша Кунда на бир инс ва на бир жин (қилиб ўтган) гуноҳидан сўралмас!».

Мен онажонимга тафсир китоблардан қараб беришимни айтиб, кутубхонага кирдим. Кетяпман-у хаёлимни оятнинг нега бундай маънода келгани эгаллаб олган эди. Муборак тафсирни очиб ўқиганимдан кейин Аллоҳнинг оятлари ҳақ эканлиги, ҳеч бири ғалат-иштибоҳ билан келмаганига амин бўлдим. 

Бу дунёда бирор гумондорни айблаш учун исобот-далиллар йиғилади, фото-видео кадрлари, бошқа кишиларнинг гувоҳликлари сўралади. Ҳаммаси мос келгачгина, унинг айби бўйнига қўйилади. Сўнг унга жазо берилади. 

Суранинг 41-оятида гуноҳкор бандалардан нега гуноҳлари сўралмаслигининг изоҳи келади.

41. «(Чунки у Кунда) жиноятчи-осий кимсалар сиймо-белгиларидан танилиб, пешона ва оёқларидан олинурлар (ва жаҳаннамга отилурлар)».

Тафсирда айтилишича, Қиёмат кунида инсдан ҳам, жинлардан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани сўраб ўтирилмайди. Ўша даҳшатли Кунда банданинг ўзи қилган айбини билиб, барча аъзолари гувоҳлик бериб турган, ҳатто юзидан унинг ким эканлиги билиниб турган пайтда ундан қилган гуноҳларини сўрашга ҳам ҳожат йўқ. 

Барчамизни Қиёмат кунидаги саволларимиз осон бўлсин, Аллоҳ ҳидоятидан айирмасин!

Ёқуб УМАР

Манба: Azon.uz

 

Давр нафаси

Бу йил ниҳоятда катта қизиқиш билдирилаётган ва интиқлик билан кутилаётган Президентимизнинг парламентга мурожаатномасидан биз – самарқандлик имом-хатиблар, диний идоралар вакилларининг ҳам орзу-умидларимиз, ниятларимиз бисёр.

 

 

Ёлғончилик оғир гуноҳ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Кишилик жамиятда инсонлар азалдан бир бирлари билан ижтимоий, иқтисодий муносабатларида, жамиятда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлигида ростгўйлик алоҳида муҳим ўрин тутади. Ростгўйликнинг зидди - ёлғончиликдир. Ёлғон - жамият аъзолари ўртасида у ёки бу ҳолат, воқелик ёки шунга ўхшаш ижтимоий муносабат ва муомалага нисбатан нотўғри тасаввур уйғотиш (шакллантириш) ҳисобланади.

 

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД (САВ)НИНГ ИККИ ҚЎШНИЛАРИ

Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий саҳобийлардан бирининг боғига кирдилар. Боғнинг салқинроқ бир жойида суви қуриб қолган бир кичикроқ қудуқ бор эди.

 

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Фаолият услублари)

 Ато Абу Рушта бошчилигида ҳаракат 2006 йилдан «Ҳизбуллоҳ»нинг террорчилик амалиётларини қуллаб-қувватлаб, Исроил-Ливан можаролари (исроиллик оддий аскар Геладнинг олиб қочилиши)да иштирок этган ҳамда АКШ Исроил, Европа иттифоқи ва Россияга қарши қуролли «жиҳод» эълон килган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг