Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фитналардан узоқ бўлайлик!

 
 

Муқаддас Ислом дини таълимоти инсонларни доимо ўзаро ҳурмат, биродарлик, ота-онани ҳаққи, фарзандлар ҳаққи, қўни-қўшничилик ҳақлари, табиат ва борлиққа муносабат, ҳатто бошқа диндагилар билан ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик асосида ҳаёт кечиришни тарғиб қилади. Ислом сўзининг маъноси тинчлик дегани. Тинчлик бор жойда тараққиёт бўлади, орзу-ҳаваслар амалга ошади. Аммо, холва деган билан оғиз чучумаганидек, бугунги тинчлик ва фаровон ҳаётимиз ҳам ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бунда, ҳукуматимиз бошчилигида қанчадан-қанча ходимларнинг заҳматли меҳнати борлигини қалбан ҳис қилишимиз керак ва юртимиз тинчлиги учун ҳар биримиз ўз меҳнатимиз билан ҳисса қўшишимиз керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади”, дедилар”.

Бошқа бир ривоятда:

“Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У – жамоатдир” ибораси зиёда қилинган. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Ҳақиқатан ҳам вақти-вақти билан Исломда хаворижлар, рофизийлар, қадарийлар, муржийлар, ҳашшошийлар ва шунга ўхшаш кўплаб тоифалар пайдо бўлиб, уларга ҳеч ким эргашмаганлиги сабабли, ўзининг қисқа умрини ўтаб, йўқолиб кетган. Бугунги кунда пайдо бўлган “Салафийлик”, “Ҳизбуттаҳрир”, “Акромийлик” каби оқимлар хам Ислом номидан гапирсаларда ҳадисда келган тоифалардандир. Аммо, Пайғамбаримиз (а.с.в)нинг саҳобалари таълимотлари асосида жорий қилинган, аҳли сунна-валжамоат (яъни, суннийлик) йўналиши ўн беш асрдан буён, инсониятни яхшиликка бошлаб келмоқда. Суннийлик йўналишида тўрт мазҳаб бўлиб, бир-биридан жуда оз фарқ қилади. Булар Ҳанафий (ИмомАъзам мазҳаби), Шофиъий, Моликий, Ҳанбалий мазҳабларидир. Ота боболаримиз қадимдан Ҳанафий мазҳабида амал қилиб келган. Сир эмас, Исломни ҳаққонийлиги сабабли дунёда кўплаб одамлар мусулмончиликни қабул қилмоқда.  Бундан хавотирга тушган айрим сиёсий доиралар Исломни ёмон отлиқ қилиш мақсадида турли фитналар уюштирмоқда. 

Исломофобия—исломданқўрқитиш, Исломда ннафратлантириш, Исломдан бездириш маъноларини билдиради. Бу фитнанинг бошида учинчи (кўринмас) қўлнинг борлигини ҳам билиши керак. Ҳадиси шарифда айтиладики, “...ўлдирувчи нима учун ўлдирганини, ўлдирилган нима сабабдан ўлганини билмайдиган кун келмагунча қиёмат бўлмайди”. Ўсиб келаётган ёшларни турли ёт оқимлардан асраб авайлаш, уларда замонавий маънавий иммунитетни шакиллантириш юртимиз келажагининг энг асосий пойдеворидир.    Юртимиз келажаги ёшларимиз қўлида экан, уларни ҳар хил  фитналардан огоҳлантиришимиз бизнинг биринчи вазифамизга айланиши керак.

 Абдулҳабиб АМИРОВ - Ургут тумани “Мурод ота” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 20/01/2020 16:57;   Кўрилганлиги: 1149
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/fitnalardan-uzoq-bolaylik
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 16:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг