ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (Молиявий манбалари)
Маълумотларга кўра, «Ҳизбут-таҳрир» катта молиявий базага эга. Айрим кузатучиларнинг хулосаларига кўра, «Ҳизбут-таҳрир»нинг бошқарув вакиллигини улар билан доимий алоқада бўлган халқаро тер- рорчилик ташкилотлари ҳам қуллаб-қувватлаб келган.
Жумладан, «ал-Қоида» ва унинг таркибига кирувчи айрим террорчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилгани ҳамда «Ҳизбут-таҳрир» ҳракати аъзоларини ўз ҳарбий лагерларида тайёргарликдан ўтказишда амалий ёрдам берганлари бунга мисол бўлади. Шу билан бирга, «Ҳизбут-тахрир» томонидан «хазина»ни бойитиш учун исталган бошка маблағлар (адабиёт сотуви, тижорат тузилмалари ва ҳаракат тарафдорлари бўлган алоҳида шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ва бошқалар) ташкил этади.
Бундан ташқари, «Ҳизбут-таҳир» ташкилотига аъзо шахслардан «табарруот» (аъзолик бадали) яъни ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси ўз даромадининг 5-20 фоизи микдорида тўлаши шарт бўлган молиявий тўлов йиғиб борилади.
Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили
Киритилган вақти: 22/01/2020 07:57; Кўрилганлиги: 966
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 17:50