Халқаро анжуманга меҳмонлар ташрифи бошланди
Хабарингиз бор, буюк мутафаккир, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан жорий йил 3-5 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Мисрнинг ал-Аҳзар мажмуаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
“Жўш ота” масжиди таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди
Узоқ Қўшработ туманининг “Жўш” қишлоғи 2019 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган эди. Дастур асосида кўплаб қишлоқлар обод бўлди. Йўлларга асфалт ётқизилди. Боғча, мактаб, қишлоқ врачлик пунктлари, шифохоналар, савдо шаҳбчалари, дам олиш масканлари, маҳалла масканлари қурилди. Шунингдек, қишлоқдаги муқаддас қадамжо – XII асрга оид Жўш ота масжиди ва зиёратгоҳида ҳам ободонлаштириш, қурилиш ишлари олиб борилди. Ўтган бир йил мобайнида масжид ва мақбара биноси тўлиқ реконструкция қилинди. Мажмуа атрофида таҳоратхона, зиёратчилар дам олиш маскани ва бошқа маиший хоналар бунёд этилди, атроф боғга айлантирилди. Ушбу хайрли ишга вилоят, туман ҳокимликлари кенг кўламда ёрдам кўрсатдилар. Ўзларининг хайр-сахвати билан кўмак берган ҳомийлар ва доимий ҳашарда иштирок этган аҳоли вакиллари ҳам бу савобли ишдан четда қолмадилар.
Меҳр-мурувват динимиз ардоқлаган амал
Муқаддас Ислом динимизда жамиятнинг ҳар бир аъзосига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлинади. Зеро, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар бир инсон ҳурмат-эҳтиромга лойиқдир. Маълумки, ҳар қандай жамиятда турли табақа вакиллари мавжуд. Улар ичида ўзгалар томонидан эътибор, меҳр-мурувватга муҳтож тоифалар бўлиб, уларнинг ҳақлари ҳақдорларнинг зиммасида бўлади. Ургут туманида жойлашган мурувват уйида истиқомат қилаётган шахсларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга эҳсонлар улашиш Ургут туман имом-хатибларииннг доимий одатларидандир. Туман бош имом хатиби Ш.Ҳақбердиев ҳам мурувват уйига ҳомийларни жалб қилган ҳолда 2500000 сўмлик моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг кўнгилларига сурур бахш этди. Аллоҳ таоло муҳтожларга ёрдам кўрсатганларга Ўзи мададкор бўлади, иншааллоҳ!
БУЮК ФАҚИҲ
Имом Маждуддин ал-Уструшаний таваллудининг 840 йиллигига
Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Имом Бухорий, ал-Хоразмий, ат-Термизий, ал-Беруний, Ибн Сино, Марғиноний, Мотуридий, Замахшарий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Зангиота, Насафий, Қаффол Шоший сингари улуғ сиймоларимизни бугун дунё танийди, тан олади. Уларнинг бебаҳо асарлари жаҳоннинг йирик университетлари дарсликларига киритилган. Илмий-маънавий меросига қизиқиш йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Ургут туманида имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди
Хабар берганимиздек бугун, 25 феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишни сайёр тарзида Ургут туманида ўтказишини режалаштирган эди. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, Ургут туманида фаолият юритаётган 61 та масжид имом-хатиб ва имом ноиблари жалб этилди.
Ургут туманида сайёр йиғилиш ўтказилмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишини сайёр тарзида бугун, 25 феврал куни Ургут туманида ўтказишни режалаштирган. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, тажрибали, нотиқ имом-хатиблар жалб этилди.
Дастлаб имом-хатиблар гуруҳларга бўлинган ҳолда Ургут туманида жойлашган масжидларга тарқалдилар. Кўзланган мақсад, масжид фаолияти билан танишиш, таълим масканлари, маҳалла ва корхоналарда бўлиб, аҳоли билан учрашиш, жойлардаги қабристон, бозорлар фаолияти билан танишиш эди. Ҳозирги дақиқагача кўзда тутилган барча ишлар амалга оширилди. Кузатувчи тарзида ташриф буюрган имом-хатиблар жойлардаги масжидларда пешин намозини адо этиб, жамоат билан ҳозирги ислоҳотлар, шукроналик фазилати каби мавзуларда суҳбатлар уюштирди.
Умранинг фазилатлари бисёр
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: — “Ким мана бу Байтуллоҳ – Каъбатуллоҳни етти бор санаб тавоф қилса ва (тавофдан кейин) икки ракаъат намоз ўқиса, бир қулни озод қилгандек (савобга эришган) бўлади. Унинг ҳар бир босган ва кўтарган қадами сабабли Оллоҳ ундан бир гуноҳни кечириб, у сабабли унга бир яхшилик – савоб ёзади”. (Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).
Дарҳақиқат, Умрада савоб кўп. Уни адо этишда суннатда белгиланган одоб ва тартибига риоя қилинса ҳадиси шарифларда башорати берилган савобларга киши дохил бўлади. Ҳозирги кеча-кундузда Самарқанд вилоятидан борган 244 нафар зиёратчиларимиз Макка шаҳрида бўлиб, зиёрат ва ибодатларини адо этмоқда. Уларга беш нафар тажрибали, салоҳиятли имом-хатибларимиз раҳбар сифатида ибодатларини мукаммал бўлиши, муаммо ва қийинчиликларга дуч келмасликлари учун саъй ҳаракат қилмоқда. Ўзларининг маъруза ва кўрсатмалари билан зиёратчиларга Умра ибодатининг шартлари, одоб ва тартиблари, муқаддас масканларнинг тарихи каби мавзуларда тушунчалар бериб бормоқда.
Қўшработ туман “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ободонлаштирилади
Қўшработ туманида жойлашган “Домла Камолиддин Охун” жоме масжиди ва Домла Камолиддин ҳазратларининг мақбарасини таъмирлаш, атроф ҳудудни ободонлаштириш ишлари режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва мутахассис ҳамда масъуллар 23 февраль куни мазкур масканда бўлдилар. Меҳмонлар дастлаб Камолиддин Охун ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилиб, Қуръони карим тиловати ва дуолар қилинди. Шундан сўнг маҳаллий аҳоли вакиллари, нуроний отахон ва намозхонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу масканни обод этиш учун тайёрланган лойиҳа билан танишув бўлиб, мутасаддиларга бу борада вилоят ҳокими томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Доимо огоҳ ва ҳушёр бўлайлик
Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилган “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги маърифий учрашув ва тадбирлар Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилмоқда.
Чекка ҳудуларга ташриф
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги режасиига биноан нотиқ, тажрибали имом-хатиблар вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги жоме масжидларга бориб Жума номозини адо этиш ва номозхонлар билан суҳбат ўтказиш белгиланган.
Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид
Жорий йилнинг 20-феврал кунида Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 17-февралдаги 87-06-133-сонли хатида белгилан вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом-хатиби Т.Амиров иштирок этди.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров мактабгача таълим муассасасида бўлди
Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров бугун, 20 февраль куни Жомбой туман “Эски Жомбой” маҳалласида жойлашган “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим муассасасида бўлди. Болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларга эсдалик совғалари улашилди. Шундан сўнг ушбу ишга бош-қош бўлаётган мутасаддилар, тарбиячи ва ходимлар билан суҳбатлашиб, бола тарбиясидаги масъулият ҳақида сўз юритди ҳамда фарзандларимизнинг салоҳиятли, илм ва диёнатли, келажкада халқи ва динига манфаатли фарзандлар бўлиб вояга етишларини тилаб дуои хайрлар қилди.
Аллоҳга энг севимли инсон, одамларга кўп манфаати тегадиган кишидир
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мисоли майсага ўхшайди. Уни шамол доимо у ёқ-бу ёққа эгиб туради. Мўминга доимо бало етиб туради. Кофир мисоли Арз дарахтига ўхшайди. Қимирламай туриб, бирдан томиридан қўпорилади”, дедилар”. Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Юртимиз бўйлаб таҳоратхона ва намозхоналар қурилади
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси парталига “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, моддий маданий мерос объектлари ҳудудларида жойлашган, диний тадбирлар ва маросимлар, намоз ўқиш ва ибодат учун мўлжалланган диний биноларга ташриф буюрган шахслардан тўлов ундириш тақиқланади.
Ҳаж ва умра учун янги авиакомпания очилади
Бугун Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форумида қатнашаётган Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Hidaya Groups” компанияси ҳамкорлигида Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади.
Бу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда “Umrah+“ дастури бўйича Индонезия, Малайзия каби давлатлардан умра сафарига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштиради.
Манба: Azon.uz




















