Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умранинг фазилатлари бисёр

 
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: — “Ким мана бу Байтуллоҳ – Каъбатуллоҳни етти бор санаб тавоф қилса ва (тавофдан кейин) икки ракаъат намоз ўқиса, бир қулни озод қилгандек (савобга эришган) бўлади. Унинг ҳар бир босган ва кўтарган қадами сабабли Оллоҳ ундан бир гуноҳни кечириб, у сабабли унга бир яхшилик – савоб ёзади”. (Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

         Дарҳақиқат, Умрада савоб кўп. Уни адо этишда суннатда белгиланган одоб ва тартибига риоя қилинса ҳадиси шарифларда башорати берилган савобларга киши дохил бўлади. Ҳозирги кеча-кундузда Самарқанд вилоятидан борган 244 нафар зиёратчиларимиз Макка шаҳрида бўлиб, зиёрат ва ибодатларини адо этмоқда. Уларга беш нафар тажрибали, салоҳиятли имом-хатибларимиз раҳбар сифатида ибодатларини мукаммал бўлиши, муаммо ва қийинчиликларга дуч келмасликлари учун саъй ҳаракат қилмоқда. Ўзларининг маъруза ва кўрсатмалари билан зиёратчиларга Умра ибодатининг шартлари, одоб ва тартиблари, муқаддас масканларнинг тарихи каби мавзуларда тушунчалар бериб бормоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 24/02/2020 15:40;   Кўрилганлиги: 1234
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/umraning-fazilatlari-bisyor
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 17:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг