Ахборот хизмати

Эзгуликларга чўмган кун

Қурбон ҳайити ва Мустақиллик байрами. Бу икки сана ўзининг замирида эзгулик, яхшиликларга чорлаш, жамият орасига аҳиллик, бирдамлик киритиш каби маъноларни қамрайди.

 

Юртбошимиз Самарқандга ташриф буюрди

2017 йил 27 август куни муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди.

Ташриф марҳум Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошланди. Қабр олдида юртбошимизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов ва бош имом хатиб маслаҳатчиси Мустафоқул Меликов кутиб олди. Таомилга кўра Қуръони карим тиловат қилинди.

 

Отинойилар иштирокида семинарлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июнда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги йиғилиш баёни 18-банди ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Ислом маданияти маркази ўз фаолиятини қандай олиб боради?

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 572-сонли “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

 

Москвада Қуръон байрами

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Москвадаги “Крокус Сити Холл” танталар саройида “Халқаро Қуръон байрами” бўлиб ўтади. Ушбу тадбир доирасида Москвада ҳалол маҳсулотлар дегустацияси (тотиб кўриш) маросими ҳам ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, 32 мамлакатдан ташриф буюрган қорилар ўртасида бўлиб ўтадиган XVIII Қорилар мусобақасининг энг яхши 5 нафар қориси ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

 

САМАРҚАНДЛИКЛАР ҲАЖ САФАРИГА ОТЛАНИШДИ

11 август куни Ҳаж-2017 мавсуми доирасида самарқандлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳларини вилоят халқаро аэрапортидан Саудия Арабистони томон тантанали кузатув маросими бўлиб ўтди. Дастлаб, аэрапорт ёнидаги гўзал меҳмонхона ҳовлисида зиёфат дастурхони ташкил этилиб, бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг дуолари олинди. Вилоят раҳбарлари ва барча кузатувчилар томонидан сафарлари бехатар бўлишини, муқаддас Макка ва Мадина заминларига борганларида юртимиз, халқимиз ҳаққига кўплаб дуолар қилишларини сўраб, оқ йўл тиланди.

 

Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармасида йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси марказий банки Самарқанд вилояти Бош бошқармасида “Тинчлик ва осойишталик учун барчамиз масъулмиз” мавзусида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Ислом ёшлари пойтахти-2018 Қуддус бўлади

2018 йил Ислом ёшлари пойтахти деб Қуддус эълон қилинди. Шу муносабат билан Қуддусда шаҳарнинг 400 минг аҳолиси жалб қилинган ҳолда ўнлаб тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Эзгулик шиоримиз бўлсин

Сир эмаски, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, экстремизм, терроризм, ақидапарастлик каби иллатлардан кишиларни ҳимоялаш, аҳолини моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ишларида имом-хатибларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари қўшилмоқда.

 

Имом хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2017 йил 8 август куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирокида муҳим мавзуларга йўналтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Самарқандда хатна тўйлар

2017 йил 6 август куни Самарқанд шаҳрида ҳомийлар томонидан 47 нафар кам таъминланган оилаларни фарзандларининг хатна тўйлари ўтказилди. Тадбирда вилоят вакиллиги ўринбосари Х.Саттаров, ҳомийлар, тўйи бўлаётган болажонларнинг яқинлари иштирок этдилар.

 

ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР

Саховатпеша, ўзгаларга фақат яхшиликни соғинадиган кишилар бор экан, ҳаётимиз гуллаб-яшнайверади, ҳеч ким меҳрга, эътиборга зориқмайди, жамиятнинг барча қатламлари бугунидан мамнун, эртасининг порлоқ бўлишига ишонган ҳолда мақсади томон одимлайверади.

 

Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

Оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг дебочаси бўлмиш никоҳ маросими қадимдан халқимиз орасида улуғланиб, алоҳида эҳтимом билан ёндашиб келинган. Бугунги кунда эса оилага тааллуқли барча жиҳатлар давлат томонидан ҳимояга олинган ва ҳаттоки бош қомусимизда оилага доир алоҳида боб ажратилган.

 

Индонезия ва Малайзия сайёҳлик вакиллари Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

2017 йил 31 июль куни Индонезия ва Малайзия сайёҳлик компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат 120 кишилик сайёҳлар гуруҳи Самарқандга ташриф буюрди. Ушбу ташриф меҳмонларнинг бир кун олдин Бухоро вилоятига қилган сафарларининг узвий давоми бўлди.

 

Ҳажга боришга солиқ тўлаш керак

“Марва тур” ҳаж компаниясининг матбуот хизматида хабар берилишича, қайта ҳаж амалини адо этмоқчи бўлганлар учун Саудия Арабистони янги солиқ турини жорий қилди. “2015-2016 йилда ҳаж сафарига борганлар бу йил яна Ҳаж сафарига бормоқчи бўлсалар виза учун 2000 риёл (535 АҚШ доллари) миқдорида солиқ тўлашлари керак бўлади”, деб хабар берди ҳаж компанияси.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг