Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Қуръони карим мусобақаси бошланишига саноқли кунлар қолмоқда

 
 

Маълумки ҳозирда юртимиз бўйлаб Қуръони карим мусобақасига қизғин тайёргарликлар кетмоқда. Вилоятимизда ҳам мусобақани юқори савида ўтказиш учун алоҳида эҳтимом билан ёндашилган.

Ҳозирда жойларда шаҳар ва туман бош имом хатиблари томонидан рўйхатга олиш ишлари давом этяпти.

Мусобақа 18 январь куни Пайариқ туманидаги “Имом Бухорий” мажмуасида, 19 январь куни Пастдарғом туманидаги “Нурул Ислом” масжидида, 20 январь куни Ургут туманидаги “Чўбин” масжидида, 21 январь куни Самарқанд туманидаги “Имоми Аъзам” масжидида бўлиб ўтади.

Вилоят масъуллари мусобақани олиб бориш тартиби, вазифалар тақсимоти бўйича йиғилиш ўтказиб, ўзаро маслаҳатлар олиб бормоқдалар.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш Январь ойининг 15 санасига қадар давом этади.

Қатнашиш истагида бўлганлардан шошилишларини сўраймиз.

Мурожаат учун телефон – 93.348-58-70

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 11/01/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2022
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/quroni-karim-musobaqasi-boshlanishiga-sanoqli-kunlar-qolmoqda
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 15:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг