Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Олий Мажлисга мурожаат жамиятга мурожаат демакдир

 
 

2018 йил 9 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасининг мазмун моҳиятига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимияти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ш.Д.Қулматов, СамДУ профессори Ф.Х.Набиев, ноисломий диний конфессиялар вакиллари, миллий-маданий марказлар раҳбарлари, имом хатиблар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирга сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов бугунги кунда барча ислоҳотлар негизида халқ манфаати туриши, чиқарилаётган қарорлар, фармойишларда биринчи галда халқнинг бахтли ҳаёт кичиришини таъминлаш мақсад қилингани хусусида сўз юритди. Халқ қабулхоналари фаолияти, жойларда раҳбарлар томонидан аҳоли билан бўлаётган бевосита мулоқотлар замирида шу заминда яшаётган ҳар битта фуқаронинг ҳаётдан хурсанд ҳолда яшашини таъминлаш ётишини таъкидлади.

Йиғилишнинг асосий мақсади – Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси мазмун моҳияти юзасидан Самарқанд Давлат университети профессори Ф.Набиев қатор тушунтиришлар бериб ўтди. Олий мажлисда ўтирган депутатлар халқнинг вакили бўлгани эътиборидан ҳар бир фуқаро ушбу мурожаатни ўзига йўлланган деб ҳисоблаши, шуни қалбан ҳис этиши, шунинг тақозосига кўра иш кўриши лозимлигини, иллатлар онаси – бефарқлик, лоқайдликдан узоқда бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Мурожаатноманинг имом хатибларга тааллуқли жиҳатлари, халқнинг соғлом эътиқод, мустаҳкам ирода, уйғоқ виждон билан бир мақсад сари бирлашишидаги диний соҳа вакилларининг солмоқли ҳиссаси борлиги, шундай бўлгач вазифага масъулият билан ёндашган ҳолда юрт равнақи, юртдошлар фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш, дахлдорлик ҳиссини ўзида мужассам қилган ҳолда бошқаларга ҳам сингдириб бориш кераклиги борасида мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, йиғинда бугуннинг имоми янгиликлардан ўзига тегишли хулосани чиқариши, ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга теран назар билан қараши, билим ва салоҳиятини доимий ошириб бориш орқали халқа сифатли хизмат кўрсатиши бўйича қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби


Киритилган вақти: 09/01/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1824
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/oliy-majlisga-murojaat-jamiyatga-murojaat-demakdir
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг