Ахборот хизмати

Ноябрь Абул Муин Насафий ижодини ўрганиш ойлиги

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан улуғ аллома Абул Муин Насафий зиёратгоҳини обод қилиш, илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларидаги бугунги кун учун долзарб бўлган ҳикматларни ёш авлодга етказиш борасида жуда кўп ишлар қилинмоқда. Айниқса, Абул Муин Насафийнинг ўз даврида пайдо бўлган ақидапараст оқимларга қарши турганлари, соғлом эътиқод борасида тинмай изланишлар олиб борганлари ва, мухтасар қилиб айтганда, жаҳолатга қарши маърифат билан курашганлари бугунги кун учун жуда ҳам катта аҳамиятга эга.

Шу нуқтаи назардан алломанинг “Табсирату адилла” асари ўзбек тилига таржима қилиниб, мўмин-мусулмонларга туҳфа қилинди. Мана шу йўналишдаги ишларни узвий давом эттириш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ташкилотларда 2017 йилнинг ноябрь ойини аллома Абул Муин Насафий ижодини ўрганиш ойи деб эълон қилинди.

Шу мақсадда Абул Муин Насафий ҳаёти ва ижодига бағишланган жума тезислари тайёрлаш, “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетаси ва интернет сайтларида мақолалар эълон қилиш ҳамда диний таълим муассасаларида тадбирлар ўтказиш белгиланган.

 

Мустаҳкам эътиқод ва катта шижоат белгиси

26 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов билан ҳамкорликда Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқларида кўтарилган масалалар мазмун-моҳиятини диний соҳа ходимларига чуқурроқ етказиш мақсадида, Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. У ерда уламолар, олимлар, диний соҳа ходимлари ва имом-домлалар иштирокида ушбу мавзу юзасидан сўз юритилди.

 

Анжуман иштирокчилари Самарқандни зиёрат қилишди

2017 йилнинг 20 октябрь куни юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ислом ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция иштирокчилари Самарқандда бўлдилар.

 

САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ

2017 йил 18 октиябр куни Самарқандда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига Амир Темур ордени берилган кун муносабати билан вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ташкилот ва жамоат бирлашмаларидан вакиллар қатнашдилар.

 

Имомларимиз илмий-амалий конференцияда

2017 йил 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Симпозиумлар саройи”да “Ислом ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

 

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди

2017 йил 17 октябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандга ташриф буюрди.

 

Оила муқаддас даргоҳ

Республикамизда мустақиллик йилларида оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

 

ТЎЙЛАРИМИЗ - ЎЙЛАРИМИЗ

Очиғини айтадиган бўлсак, тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат иқтисодий аҳволига, балки бутун ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Энг ёмони, айрим пул топиб ақл топмаган, маънавий савияси паст кимсалар тўй-ҳашамлар, маъракаларни ўтказиш бўйича мусобақа ўйнаб, турли-туман янги одатларни ўйлаб топаяпди. Буларни эшитиб баъзан одам ҳайратдан ёқасини ушлаб қолади.

 

Булунғур туман ФҲДЁ бўлимида ёш йигит-қизлар билан йиғилиш

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 10:00 да туман ФҲДЁ бўлимида оила қуришга тайёргарлик кўраётган ёш йигит-қизлар билан йиғилиш бўлиб ўтади. Йиғилишда туман бош имом хатиби Т.Равшанов мунтазам иштирок этиб, исрофгарчилик, дабдаба бозликка йўл қўймаслик, ота-онани норози қилмаслик, қайнота-қайнонанинг дуоларини олиш, никоҳ гувоҳномасини олгандан сўнг тўйни бошлаш, оила муқаддас даргоҳ мавзуларида маърузалар қилади.

 

Жамият барқарорлиги таъминлаш бирламчи вазифамиз

Юртимиз бўйлаб барча таълим муассасалари, маҳаллалар, турли ташкилот ва жамоат бирлашмаларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари” йилига бағишланган кенгқамровли йиғилиш ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

 

Хушхабар: Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилади

Асос: Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғи

 

Муаллим - жамият кўзгуси

XXI аср – юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассислар асри. Бундай авлодни тарбиялашда устоз-мураббийларнинг хизмати беқиёс.

 

Татаристон президенти Самарқандда зиёратда бўлди

Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Татаристон президенти Рустам Миннихонов Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган эди. Кеча қадим Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилди.

 

Имом Бухорий номи БМТ бош минбарида янгради

2017 йил 19 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида иш бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг олий минбардан туриб бутун дунёга қилган мурожаатини ўзгача ҳаяжон билан кузатдик.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг