Мақолалар

ҲАЖДАН КЕЙИНГИ АМАЛЛАР

Аллоҳ таолога беадад ҳамд ва шукроналар бўлсинки, ҳижрий 1440 йилнинг ҳаж мавсуми тинчлик-хотиржамликда ниҳоясига етди. Юртимиздан муборак сафарга борган етти мингдан зиёд ҳожи ота ва ҳожи оналар исломнинг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келдилар. Ҳаж мавсуми сўнгидан янги 1441 йилни ҳам қарши олдик.

 

ХАЛҚИМИЗ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВНИНГ БАРҲАЁТ НОМЛАРИНИ ДОИМО ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМ БИЛАН ЁДГА ОЛАДИ

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Ислом Абдуғаниевич Каримов ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди.

 

Давлат раҳбарининг нуронийлар, диний уламо ва зиёлилар билан суҳбатини тинглаб

31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этгандан сўнг хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, диний уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Президентимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбат қурди.

 

МУСТАҚИЛЛИК – УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ

Азиз юртдошлар! Шу кунларда халқимизнинг ғурур-ифтихори бўлган мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида турибмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчаларингизни мустақиллик байрами билан чин дилдан табриклаймиз! Халқимиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган,  барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан сиз азизларни муборакбод этамиз .Аллоҳ таоло Ватанимизни доимо обод, фаровон ва тинч юртлардан қилсин! Ватанимиз равнақи йўлида астойдил, фидокорона меҳнат қилаётган раҳбару ходимларнинг хайрли ишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

 

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Истиқлол, мустақиллик - бир миллат ўз ҳуқуқига эга бўлиб, ҳур-озод ва ўз билганидек бахтли ҳаёт кечириши, каби кўп маъноларни ўзига олган, инсоният учун муҳим омилдир. Ҳа азиз Ватандошлар! Биз мана 28 йилдирки шу бахтга Яратганнинг иродаси ва халқимизнинг шукри эвазига эга бўлиб турибмиз. Бу Парвардигорнинг бизга берган улуғ неъмати.

 

Самарқандликлар Ҳаж сафаридан қайтдилар

Муқаддас Ислом динимиз беш аркон устига қурилган бўлиб, улардан бири – ҳаж ибодатидир. Ҳаж  молиявий ва жисмоний ибодат ҳисобланади. Ҳаж қилмоқчи бўлган шахс балоғатга етган, ақли расо, сафар харажатларига қодир, ҳажга бориб келгунига қадар ўз қарамоғидагиларни нафақа билан таъминлаган ҳамда йўллар очиқ ва бехатар бўлиши шарт қилинган бўлиб, мўмин-мусулмон киши умрида бир марта бу ибодатни адо этиши фарздир.

 

Тинчлик ва хотиржамжикни қадрлаш – инсонларнинг шарафли бурчларидандир!

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади.

 

АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ БАЙТИНИ УЛУҒЛАНГ, ПАСТ САНАМАНГ!

Аллоҳ таоло бизларни масжид бино қилишга буюрганидек, масжидларни обод қилишга ҳам буюрган ва бу ишни иймоннинг аломатларидан бири қилиб қўйган.

 

Қуръони каримда анжир ва зайтун ҳақида

Алло таоло: “Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам” дея “Тийн” сурасида марҳамат қилган. Муфассир олимлар ушбу ояти каримдаги “тийн-анжир” ва “зайтун” сўзларини турлича изоҳ қилганлар. Қуйида тафсир китобларида ушбу сўзларга келтирилган шарҳларни тақдим этамиз.

 

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”нинг фазилати (2-мақола)

Хабарда келтирилишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: ''Исро кечаси самога кўтарилдим, менга барча жаннатлар кўрсатилди. Мен жаннатда тўртта анҳор кўрдим. Бир анҳор сувдан иборат эди. Иккинчиси сутдан иборат эди. Учинчиси хамр-шаробдан иборат эди. Тўртинчиси асалдан иборат эди.

 

ҚУРБОНЛИК БУ – ДУНЁ МОЛИДАН ВОЗ КЕЧИШДИР

Имоми Аъзам мазҳабига кўра қурбонлик куни ҳур, муқим, бой мусулмон одамга қурбонлик қилиш вожибдир. Қурбонлик қилиш закот ва фитр садақаси каби молиявий ибодат бўлиб, у Қуръони карим, ҳадиси шариф ва ижмоъ билан собитдир.

 

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”нинг фазилати (1-мақола)

Мусулмон киши кундалик ҳаётида энг кўп талаффуз қиладиган жумла бу - ''Бисмиллаҳир роҳманир роҳим''дир. ''Бисмиллаҳир роҳманир роҳим''нинг фазилатини ё биламиз ёки билмаймиз.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг