Мақолалар

Энг яхши гувоҳ

Суюкли пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар:

“Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди.

— Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак — дебди қарз бераётган одам.

— Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, — дебди савдогар.

 

Намоздан кейинги дуо хақида

Намоздан кейин қилинадиган дуо масаласи ҳам бемазхабларнинг ихтилоф чиқариш учун ишлатадиган севимли қуролларидан бирига айланган десак муболаға бўлмайди.

 

НЕГА ЙИҒЛАЯПСАН?

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сафийя бинт Ҳуяйй онамиз розиёллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида Сафийя онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нега йиғлаяпсан?
Онамиз жавоб бердилар:

 

СОҒЛОМ АҚИЙДА

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ким Аллоҳ осмондами ёки ердами, билмайман, деса кофир бўлади. Шунингдек, Аллоҳ Аршдан устун, лекин Арш осмондами ёки ердами, билмайман, деган киши ҳам».

 

НОДИР ДЕВОНБЕГИ ОРЛОТ

Жаннатмакон юртимизда қанчадан-қанча хонлар-хоқонлар, султонлар ва амирлар ўтдилар, улар ҳақида китоблар ёзилди аммо биз сиз азизларга хавола қилмоқчи бўлган киши хон эмас балки Бухоро хони Абул Ғозий Имомқули Баҳодирхоннинг бош вазири Нодир Девонбеги Орлот ҳақида қўлимиздан келгунича баён қилишга ишааллоҳ ҳаракат қиламиз! Нодир Девонбеги Орлотнинг тўлиқ исми Ҳазрат Нодир Мирзо Тоғойи Садр Девонбеги ибн Ҳазрат Султон Мирзо Тоғойи Абдуллоҳ Орлот бўлиб ўзбекнинг Орлот уруғидан бўлганлар. Бунга Абу Тоҳирхожанинг Самария асарида “Нодир Девонбегини Орлот аймоғидан бўлганлигини тарих забт қилган” деб ёзади, шунинг учун ҳам у кишининг исмига тахаллус каби Орлот сўзи қўшилган. Юқорида айтганимиздек кўплаб хонлар, султонлар бу фоний дунёдан вафот қилиб кетдилар. Бу дунё ҳеч кимга вафо қилмади. Аммо улардан солиҳ амаллар ҳамда қолдирган илмий ва маданий мерослари қолди халос. Хонлар, султонлар қаторида Нодир Девонбеги Орлотдан ҳам қолган илмий ҳамда маданий меъросларини ёритишни ихтиёр қилдик. Нодир Девонбеги Орлот фаолиятининг аввалида Бухоро Хонлиги бош саркардаси бўлган. Бу ҳақда Сахилийнинг “Имомқулихоннома” асарида қуйидагича сатрлар келтирилади:

 

Энг жирканч иллат

Дунё тарихига теран назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш, қирғинбарот жанглар, қонли тўқнашувларга фитналар сабаб бўлганини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумонинг шаҳид этилиши, ҳазрати Али ва Муовия розияллоҳу анҳумо ўртасидаги келишмовчиликлар ва ундан кейинги асрларда содир бўлган машъум ҳодисаларда ҳалок бўлганларни ҳеч иккиланмай фитналар қурбони бўлишган, дейиш мумкин.

 

ТАВБА

Тавба - Аллоҳ таолога юзланиш ва қайтиш демакдир.
Тавба рост бўлиши учун шартлари тўлиқ топилиши керак. Агар тавба сиз ва Аллоҳ ўртасида содир бўлган гуноҳдан бўлса, шартлари учтадир. Агар гуноҳ сиз ва бошқа инсон ўртасида бўлса, гарчи мусулмон бўлмасада, шартлар биттага кўпайиб, тўрттадир.

 

Дунё имтиҳонлар ҳовлиси ва синовлар уммонидир

Севикли биродарим! Бу дунёга келган кунингиздан бошлаб сиз имтиҳону синовлар гирдобига ташланган бўлдингиз. Агар Аллоҳ сизга мол-давлат ато этган бўлса, билингки, сиз синовлар уммонидасиз. Агар сиҳат-саломатлик ато этган бўлса, билингки, яна имтиҳондасиз. Агар Аллоҳ сизни шак-шубҳалар ва тангликларга дучор этган бўлса, билингки, бу ҳам бир имтиҳон.

 

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН САҚЛАЙЛИК

Маълумки, мамлакатимиз аҳолиси диний эътиқод масаласида ўта хассос бўлган ва пок эътиқодни муқаддас санаган. Бугун мана шу жиҳатни ёшлар онгига тўғри сингдириш долзарб вазифадир. Чунки соғлом эътиқод жамиятнинг тинчлиги ва равнақига хизмат қилади ҳамда инсонни икки дунё саодатига етиштиради.

 

#Раддия Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавассул қилиш ва ёмғир сўраш

Имом ҳофиз Шайхул ислом Абул Фараж Абдурраҳмон Ибн Жавзий Ҳанбалий ўзларининг “Ал вафо биаҳволил Мустафо” номли китобларида Абу Бакр Мунқрийдан бир ривоятни келтирадилар: “ Абу Бакр Мунқрий айтадилар: “Мен Табарий ва Абу Шайх билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарами шарифларида эканимизда бир ҳолатга тушиб қолган эдик, бизга очлик ўз таъсирини кўрсатди. Бир куни хуфтон вақтида мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабриларини олдида ҳозир бўлиб “Ё Расуллаллоҳ очлик, очлик”, деб айтдим ва қайтдим.

 

КАЛОМ ИЛМИНИ ЎРГАНИШ ҲУКМИ ҲАҚИДА

«Аммо, бу илмнинг ҳукмига келсак, фарзи кифоядир. Бунга Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу ишора қилганлар. Қуйида у зотнинг гапларини келтирамиз. Шунингдек, Имомул Ҳаромайн, Ҳалиймий, Байҳақий, Ғаззолий, Рофеъий, Ёфиъий, Нававий, Ибн Асокир, Тийбий, Маҳаллий ва Ҳайтамий каби уламолар ҳам (бу илмнинг фарзи кифоя эканини) очиқ-ойдин баён қилишган. «Мултақот» ва «Татархония» асарларида ҳам шундай зикр қилинган.

 

Одамлар тасаввуф ва сулук борасида «ифрот»¹ ва «тафрит»² ўртасидадир!

Бир тоифа тасаввуф ва сулукни Қуръон ва суннатда асли йўқ янги пайдо бўлган бидъат, деб даъво қилишади. (Бу «ифрот»дир).

Бошқа бир тоифа эса, тасаввуф ва сулук - ушбу йўлни тутган киши учун очиладиган кашфлар ва муждалар учун қўйилган ном, деб ишонишади. Бундай ҳолатлар ва нафсий тажрибалардан дин қасд қилинган, ким буларга амал қилса, зоҳирий шаръий ҳукмлардан халос бўлади, деб эътиқод қилишади. Баъзи кўз илғамайдиган ва ноодатий ишлар унда содир бўлган кишини ёки уйғоқлигида ёки уйқусида ундан баъзи «кашфлар» (масалан, одамларнинг фикридаги нарсани ўқий олиш) зоҳир бўлган кишини одамлар ўзларига ўрнак ва «имом» қилиб олишади. Бундай кишининг ақийдаси қанчалик оғган бўлмасин ёки амаллари ва ахлоқлари қанчалик бузуқ бўлмасин, унга эътибор беришмайди. (Бу эса, «тафрит»дир).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг