Мақолалар

Эй кўнгил...

Сенда cўровим бор, рост cўйла фақат:

Кўнгил, айт сенга на бўлди, на бўлди ?

Сўзларимда дашному ҳам насиҳат:

 

ИЛМСИЗЛИК ЗАЛОЛАТДИР

Илм-ақл чироғи дейди халқимиз. Хақиқатдан хам илмли инсонинг ақли чархланган бўлади, ҳар бир ишни ақл тарозисига қўйиб, ўзидаги илми билан ўлчаб, фаҳму фаросати билан фикр юритади. Ислом динимизда илм олишга тарғиб бор. Жумладан, жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) муборак ҳадисларида марҳамат қиладилар: “Илм олишлик хар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир” (Ибни Можа ривояти). Шундай экан илм олиш –ҳақиқатга интилиш, ҳақиқатга интилиш – ўзини англаш, ўзини англаш эса Аллоҳни танишдир. Аллоҳни таниган, Уни тан олган киши Қуръонга, ҳадисга амал қилиб, ўзига берилган умрни мазмунли ўтказади, гуноҳдан, бузғинчиликлардан ҳазар қилиб, хайрли ишларга шошилади.

 

НАВОИЙНИНГ САМАРҚАНДЛИК УСТОЗИ

Темурийлар даврида Самарқанд мусулмон шарқининг йирик илмий марказларидан бирига айланди. Бу ердаги илм даргоҳларида бутун Мовароуннаҳр ва Хуросондан келган талабаларга Саъдуддин Тафтазоний, Сайид Шариф Журжоний, Қозизода Румий, Мирзо Улуғбек, Фазлуллоҳ Абулайсий, Али Қушчи каби ўз даврининг кўзга кўринган олимлари дарс беришарди.

 

У яхши ёмонга баробар фожиадир

Дунёнинг гўзаллиги инсон биландир. Инсоннинг гўзаллиги эса ислом биландир. Ислом дини инсонларни фақат яхшиликка даъват этадиган, ёмонликдан қайтарадиган соф диндир. Наҳл сурасининг 97 оятида Аллоҳ таоло “Эркакми ё аёлми-кимда ким мўмин бўлган ҳолда бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал амаллари баробаридаги мукофат билан тақдирлаймиз” деб марҳамат қилган. Солиҳ амаллар қилиб яшаган инсон ҳаётлик даврда роҳату фароғатда яшаб, охиратда эса улкан мукофотлар соҳибига айланади. Динимизга ёд бўлган амаллар билан машғул бўлганлар эса албатта жазосини олади.

 

Меҳнатнинг таги роҳат

Маълумки, инсон ҳаёти ҳамма вақт жамият билан узвий боғланган ҳолда кечади, инсон ундан ажралиб яшаши мумкин эмас. Инсон ўз ҳаёти учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-бош, турар-жой таъминотини қадим-қадимдан йўлга қўйиб келган. Шулар жумласига тижорат, зироат, чорвачилик, турли фойдали касб-ҳунар ва тадбиркорлик ҳам киради. Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топиш йўлида саъй-ҳаракат қилиш ва чин-ихлос билан меҳнат қилиб ҳаёт кечиришга чорлайди. Аждодларимиздан қолган панду-насиҳат ва ўгитларда барчани ҳалол меҳнат қилиш, топилган ризқ-рўзни кўпчилик билан бирга баҳам кўриш, Аллоҳ берган ҳаёт ва неъматларига доим шукр айтиш каби солиҳ амалларга чақирилган. Мисол учун “Меҳнатнинг таги роҳат”, “Қўли очиқнинг йўли очиқ”, “Шукри кўпнинг ризқи кўп” каби кўплаб пурмаъно ҳикматларни зикр этишимиз мумкин.

 

Мусулмоннинг ҳаёти, иззат обрўси ва моли Оллоҳнинг ҳимоясидадир.

Дар ҳақиқат ҳар бир инсон бахтли ҳаёт кечириши учун унинг жони, шаъни ва молу давлати муҳофаза этилиши лозим. Муқаддас ислом динида айнан анашу масалада етарлича асослар мавжуд. Келинг биргалашиб шу асосларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз.

 

Фарзандга чиройли ва маънодор исм қўйиш..

Жамики ҳамду санолар Оламлар Рабби Аллоҳ таолога хосдир. Аллоҳнинг Расули ва Ҳабиби Расулуллоҳга, у кишининг аҳли-оилалари, саҳобалари ва Қиёматга қадар суннатларига оғишмай амал қилиб келувчи мўминларга салавот ва саломлар бўлсин!

 

ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Бугунги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг шиддат билан ривожланиши, коммуникция ва ахборот технологияларининг тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайишига ҳамда шу соҳадаги услуб ва воситаларнинг такомиллашувига сабаб бўлмоқда. Бошқачароқ қилиб айтганда кураш воситаси сифатида мафкурадан фойдаланиш кенг тус олмоқда.

 

НАМОЗДА ХУШУЪ ВА ХУЗУЪ МАСАЛАЛАРИ

Аллоҳ таоло ўзининг бандаларига намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа бир неча фарз амалларни буюрган. Ушбу буюрилган амалларни ихлос билан чиройли бажариш орқали инсон Ҳаққа яъни Аллоҳ таолога яқинлашиб боради. Намоз бу диннинг энг улуғ арконлари яъни устунларидан биридир. Буни Аллоҳ таоло Қуръони каримда жуда кўп ўринларда таъкидлаган. Мана шу ибодат Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлиши учун у чин дилдан, ихлос, хушуъ ва хузуъ билан адо этилиши керак.

 

ЎЗБЕКИСТОН - УСТОЗЛАР ЮРТИ

Дунёда яшаётган ҳар бир инсон аввало ўз ватани ҳақида, иқлими, табиати, бойлиги, ишлаб чиқариши, ихтиролари, боболаридан қолган мерослари ҳақида куюниб, суюниб гапиради.

 

Ижодкорлар эъзозда

Юртимиз мустақилликка эришган кунданоқ, маънавий-маърифий жиҳатга алоҳида эҳтимом билан ёндашилди. Миллий ва диний қадриятлар тикланиб, маънавий бойликларимиз юксак даражаларга кўтарилди. Айниқса, олимлар, ёзувчилар, шоирларнинг қадри улуғланиб, улар яратган асарлар, ижод намуналари муносиб қадр топди.

 

ОГОҲ БЎЛИНГ ОДАМЛАР, ОГОҲ БЎЛИНГ!

Бугунги кунда диний экстремистлар томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар бутун дунё аҳлини ташвиш ва хавотирга солмоқда. Улар кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий мерос абектлари, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларини портлатиб юбораяптилар. Қора кучлар шу йўл орқали диний, маънавий қадриятларни илдизига болта уришга уринмоқда. Шу ўринда бир мулоҳаза, муқаддас ислом динида қабрлар, масжид ва мадрасаларни топташ ва оёқ ости қилиш қаттиқ қораланади. Суриядаги бир қатор Юнесконинг бутунжаҳон маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган ёдгорликлар, масжидларни кулини кўкка совираётган бу кимсаларнинг қора қилмишлари манқуртликдан бошқа нарса эмас. Бундай хунрезликлар, қотилликлар одамларни хўрлаш, ёш болалар ва аёлларни ўлдириш ҳолатлари жаҳон ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлди. Бугунги кунда “ислом давлати” террорчиларига қарши кескин кураш олиб борилаяпти. Россия федерацияси ва халқаро каалеция томонидан жангарилар эгаллаб олган пунктлар қурол яроғ ва ёқилғи омборлари террорчилар лагерлари, самолётлар ва ракета зарбалари орқали бомбардимон қилинмоқда. Мазкур жараёнда замонавий қурол аслаҳалардан фойланилаётганлиги боис “ислом давлати” баъзаларига аниқ зарбалар берилаяпти.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг