ОГОҲ БЎЛИНГ ОДАМЛАР, ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бугунги кунда диний экстремистлар томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар бутун дунё аҳлини ташвиш ва хавотирга солмоқда. Улар кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий мерос абектлари, қадимий ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларини портлатиб юбораяптилар. Қора кучлар шу йўл орқали диний, маънавий қадриятларни илдизига болта уришга уринмоқда. Шу ўринда бир мулоҳаза, муқаддас ислом динида қабрлар, масжид ва мадрасаларни топташ ва оёқ ости қилиш қаттиқ қораланади. Суриядаги бир қатор Юнесконинг бутунжаҳон маданий мерос обектлари рўйхатига киритилган ёдгорликлар, масжидларни кулини кўкка совираётган бу кимсаларнинг қора қилмишлари манқуртликдан бошқа нарса эмас. Бундай хунрезликлар, қотилликлар одамларни хўрлаш, ёш болалар ва аёлларни ўлдириш ҳолатлари жаҳон ҳамжамиятининг норозилигига сабаб бўлди. Бугунги кунда “ислом давлати” террорчиларига қарши кескин кураш олиб борилаяпти. Россия федерацияси ва халқаро каалеция томонидан жангарилар эгаллаб олган пунктлар қурол яроғ ва ёқилғи омборлари террорчилар лагерлари, самолётлар ва ракета зарбалари орқали бомбардимон қилинмоқда. Мазкур жараёнда замонавий қурол аслаҳалардан фойланилаётганлиги боис “ислом давлати” баъзаларига аниқ зарбалар берилаяпти.
Бундан ташқари уларга қарши пиёда қўшинлар ҳам қаттиқ ҳужумлар қилиб улар қуршаб олинмоқда. Таҳлика, қўрқув ва ваҳимага тушиб қолган жангарилар қаерга қочишини билмай жон талвасасида дуч келган томонга ўзини ураяпти. Террорчилардан озод қилинган ҳудудларда жангарилар томонидан оммавий қирғин баротлар, ҳарбий қотилликлар содир этилганига ва одамлар вахшийларча ўлдирилганлигига гувоҳ бўлинди. Айни пайтда озод этилган шаҳар ва қишлоқлар кўчаларида қолиб кетган мурдалар кафанланиб кўмилмоқда.
Маълумки, инсон фақат тинчлик ва хотиржамликда ҳаёт кечиришни истайди. Уруш, қирғинбаротлар бўлган жойда унинг ороми бузилиб, ўз жойини ташлаб қоча бошлайди. Сурияда ҳам худди шундай бўлмоқда, минг-минглаб одамлар ўз уйини ташлаб чиқиб кетмоқда. Бу вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилаётган “ислом давлати” гумашталари қочоқ ниқоби остида турли давлатларга, жумладан: Туркия орқали Покистон, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга кириб яширинишга уринишмоқда.
Сир эмаски, бугунги кунда бир неча юзлаб кишилар Россия ва Қозиғистонга меҳнат қилишга кетган, буни бежизга эсламадик. Чунки, Суриядан қочаётган жангарилар орасида ўзларини чет-элга хусусан, Россия ва Қозоғистонга ёки европа мамлакатларига ишлаш учун кетгандек кўрсатиб, қайтиб келаёганлар ҳам бор. Албатта, бу тоифа ғаламисларни аниқлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳалла фаолларининг ҳушёрлигини ошириш талба этилади. Чунки ким, қачон, қаерга кетганлигини айнан маҳалладагилар яхши билишади. Шунинг учун ҳам сиз билан биз, ёнма-ён бўлиб яшаётган қўшни эканмиз, бир-биримизнинг юриш-туришимиздан огоҳ бўлайлик. Маҳаллага кириб чиқаётган, бир йил, икки йиллаб кўринмай қолган, маълум муддатдан сўнг яна пайдо бўладиган одамларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур.
Бугун ҳаётнинг ўзи ҳушёрлик ва синчковликни тақозо этмоқда, бунга амал қилсакгина ҳар биримиз ўзимизни, ўз уйимизни, яқинларимизни ва маҳалла кўйимизни асраган бўламиз. Тинчлик бебаҳо неъмат экан, унинг ҳар бир тонги ва кунини, ҳар дақиқа-ю сониясини барчамиз кўз қорачиғидек асрашимиз, бу йўлда ўзимизнинг бор куч-ғайратимизни аямаслигимиз лозим. Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаёт туфайли бугун барча соҳаларда ютуқ ва мувоффақиятлар қўлга киритилмоқда. Диёримизнинг энг чекка қишлоқларида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари туфайли ҳудудларимиз обод ва кўркам масканларга айланмоқда. Одамларнинг турмуш фаровонлиги йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Шундай экан ҳар биримиз тинчлик ўз-ўзидан бўлмаслигини, унинг замирида қанчадан-қанча инсонларнинг машаққатли меҳнати ётганлигини англашимиз, унинг барқарорлигини таъминлашда ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз шарт. Тинч ва осойишта ҳаётимизга кўз тегмасин. Огоҳ бўлинг одамлар, огоҳ бўлинг.
Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакили ўринбосари
Киритилган вақти: 20/01/2016 00:00; Кўрилганлиги: 3391
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 13:55