Ёшлар тарбиясида барчамиз бирдек масъулмиз
Булунғур туман “Сарқипчоқ” жоме масжиди имом хатиби Муҳаммаддиёр Жомон қулов Сарқипчоқ маҳалласида жойлашган 68-мактабда 9-10-11 синф ўқувчиларига “Соф Исломнинг мазмун моҳияти”, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш”, “Ўз жонига қасд қилишнинг олдин олиш”, “Саломлашиш одоби” ва бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида тушунчалар берди. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олдилар.
Албатта, ёшларимизнинг мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлиб шаклланиши ҳамда Ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси мустаҳкам, юксак маънавиятли, илм ва эътиқодли бўлиб камол топишлари олдимизда турган мақсадларимиздандир.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 15/10/2019 11:46; Кўрилганлиги: 1479
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 03:07