Вилоятдаги барча имом-хатиб, имом ноиб ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳар “Концертлар зали”да туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда барча имом-хатиб, имом ноиб ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими масъул ходими З. Султонов иштирок этди.
Йиғилишда имом хатиб ва барча диний соҳа ходимлари томонидан турли бузғунчи оқимларнинг юртимиз тинчлиги ва жамият барқарорлигига қаратилган тажовузларига қарши муросасиз муносабатда бўлиб, барчани огоҳликка чақириш, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш, фарзандларимизни ўзбек халқининг бой миллий маданиятига мос қилиб тарбиялаш, ўз халқининг миллий қадриятларига садоқатли, шарму ҳаё, одоб-ахлоқли, мустақил фикрлайдиган, иймон эътиқодли, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбия топган инсонлар этиб вояга етказиш, ўзгаларнинг ифлос ва ҳаёсиз ҳаракатларига эргашаётган айрим ёшларни тўғри йўлга қайтариш, салбий сифатлардан уларни асраш ва тарбияга жиддий эътибор қаратиш, халқимизни турли бидъат ва хурофат, исрофгарчилик ва фолбинликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш, ёшларимизни турли бузғунчи оқимларнинг ботил ғояларига алданиб қолмасликка чақириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш устувор ғояси асосида иш олиб бориб, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг моҳияти, мутаассиблик, экстремизм ҳамда терроризмнинг салбий жиҳатлари, Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг юзага келиш тарихи, уларнинг мақсади, ғоявий-ақидавий асослари, молиявий манбалари, фаолият услублари ва ғайриисломий моҳиятини очиб беришда фаол бўлишлари ҳақида сўз юритилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 16/11/2019 14:53; Кўрилганлиги: 1690
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 13:32