Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди

 
 

Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.

“Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”-, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

         Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида:

“Фарзандларингизни ҳурмат қилинг ва уларни яхши хулқ билан хулқлантиринг” деб айтишлари орқали фарзанд тарбияси муҳим амаллардан эканлигига ишора қилмоқдалар.

          Нарпай туман “Хўжа Карзон” жоме масжиди имом-хатиб вазифасини бажарувчи Ҳусниддин Минглибоев тумандаги 7-мактаб ўқувчилари билан учрашиб, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, соғлом эътиқод мавзуларида суҳбат ўтказди.

Шу билан бирга тадбирда Ҳ.Минглибоев ёшларни китобхонлик, мутолаа ва китоб билан дўст бўлишга чақирди. Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккур доираси ҳам бошқаларникидан ажралиб туриши,  у оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни терангроқ англаши, нима учун дунёга келгану, нима билан ўзининг қадрли бўлган умрини ўтказётгани, қайси амали фойдали ва қайси иши нотўғри экани борасида мушоҳада эта бошлаши ҳақида гапириб ўтди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/10/2019 16:15;   Кўрилганлиги: 1489
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/tarbiya-qancha-mukammal-bolsa-xalq-shuncha-baxtli-yashaydi
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 07:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг