ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАРИ: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилиши режалаштирилган эди.
21 июнь куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига халқаро илмий-амалий ўқув семинари ҳайъати аъзолари, ИРСИКА бош директори – профессор Холит Эрен, ИРСИКА тадқиқотлар ва нашрлар бўлими бошлиғи – профессор А. Муминовлар ташриф буюрди. Республикамиз ҳудудларидан илмий-амалий ўқув семинари иштирокчилари, олимлар, соҳа вакиллари, меҳмонлар Марказ директори доцент Ш. Зиёдов ва илмий ходимлар томонидан кутиб олинди. Ш. Зиёдов Марказ асосий фойесида тадбир иштирокчиларига ушбу марказ Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг ғояси ва ташаббуси асосида бунёд этилиб, қисқа фурсатда халқимиз ва бутун ислом олами учун маънавият-маърифат масканига айланиб улгурганлиги, унинг фаолияти ва вазифалари ҳақида гапириб, меҳмонларга илмий ходимлар томонидан улуғ алломаларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тадқиқ этиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима қилиш ва ўрганиш ҳамда мавжуд манбаларни халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш каби масъулиятли вазифалар билан шуғулланиб, илмий тадқиқотлар олиб бораётганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берди.
Киритилган вақти: 21/06/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1506
Чоп этилган вақт: 14/01/2025 21:53