Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайр-саховат, меҳр-оқибат инсонга зийнатдир

 
 

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.

Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб, ота-боболаримиз, момоларимиз ва дилбар аёлларимизнинг жасорати, ҳиммати ва имон-эътиқоди ҳамда ҳаёсида ўз аксини топган.

Қашқадарё вилоят ИИБ да фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар Самарқанд вилоятидаги зиёратгоҳларда бўлдилар. Табаррук маскан ва қадамжоларни зиёрат қилган ходимлар саховат тадбирларини ҳам амалга оширди. Нуробод тумани Оқсой маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалар, бемор, кекса ёшли онахонлар ҳолидан хабар олиб, уларга совға-саломлар улашди.

“Бу каби умуминсоний қадриятлар муқаддас Ислом динининг асосий манбалари – Қуръони Карим ва ҳадисларда кўп бора таъкидланган. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръон каримда: “Эҳсон-яхшиликнинг мукофоти фақат эҳсон ва эзгулик бўлажак” (Роҳман сураси, 60-оят) деб ўзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофотлар борлигини маълум қилган”, - деди меҳмонларга ҳамроҳлик қилган “Оқсой” жоме масжиди Шуҳрат домла Шарипов.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/01/2020 11:15;   Кўрилганлиги: 1219
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xayr-saxovat-mehr-oqibat-insonga-ziynatdir
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 21:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг