Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилмоқда

 
 

Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни еттита кишидан камида биттасида муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд бўлиб, барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини болалар ташкил этади. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Каттақўрғон шаҳридаги 3-мактаб қайта таъмирланиб, ишга туширилиши ҳамда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан уй шароитида таълим олаётган ногирон болалар тақдирлаш учун хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Ҳошимов, шаҳар бош имом-хатиби Х.Дўстмуродов ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этди. Янги шароит ва қулайликларга эга бўлган мактаб биноси ўқувчилар ихтиёрига топширилар экан, уларнинг чуқур илм эгалари, келажакда етук шахслар бўлиб вояга етишларига тилак билдирилди. Шундан сўнг ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчиларига байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга совғалар тарқатилди.

Шундан сўнг шаҳарда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам хайрия тадбири ташкил қилинди. Унда  эҳсон дастурхони ёзилди ва ҳокимлик, ҳомийлар ҳамда жоме масжидлар кўмаги билан ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган кишиларга ногиронлик аравачалари, гилам, кўрпа каби анжомлар улашилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ҳамда жойлардаги жоме масжидлар томонидан ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

  

ЎМИ - Самарқанд вилоят вакиллиги 


Киритилган вақти: 03/12/2019 17:08;   Кўрилганлиги: 1382
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xalqaro-nogironlar-kuni-munosabati-bilan-xayriya-tadbirlari-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 01:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг