Ургут туманида сайёр йиғилиш ўтказилмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги навбатдаги йиғилишини сайёр тарзида бугун, 25 феврал куни Ургут туманида ўтказишни режалаштирган. Ушбу сайёр йиғилишга вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, тажрибали, нотиқ имом-хатиблар жалб этилди.
Дастлаб имом-хатиблар гуруҳларга бўлинган ҳолда Ургут туманида жойлашган масжидларга тарқалдилар. Кўзланган мақсад, масжид фаолияти билан танишиш, таълим масканлари, маҳалла ва корхоналарда бўлиб, аҳоли билан учрашиш, жойлардаги қабристон, бозорлар фаолияти билан танишиш эди. Ҳозирги дақиқагача кўзда тутилган барча ишлар амалга оширилди. Кузатувчи тарзида ташриф буюрган имом-хатиблар жойлардаги масжидларда пешин намозини адо этиб, жамоат билан ҳозирги ислоҳотлар, шукроналик фазилати каби мавзуларда суҳбатлар уюштирди.
Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Ургут туманида фаолият олиб бораётган отинойилар билан учрашди.
Куннинг иккинчи ярмида тадбир иштирокчилари йиғилиб, масжидлар фаолиятини ўрганиш хулосалари, бажарилган ишлар ва олдинда турган вазифалар муҳокамаси учун якуний йиғилиш ўтказадилар.
ЎМИ Самарқанд вилояти ахборот хизмати
Киритилган вақти: 25/02/2020 13:37; Кўрилганлиги: 1319
Чоп этилган вақт: 16/09/2024 07:38